Ҳужжат кучини йўқотган 25.07.2022 17.09.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2508
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарори, 17.09.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2508
Кучга кириш санаси
23.09.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 25.07.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биржа савдоларида суюлтирилган газни сотиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 17 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2508]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 8 июлдаги 54-сонли, Молия вазирлигининг 2022 йил 7 июлдаги 32-сонли ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2022 йил 29 июндаги 367/01-15-сонли ««Биржа савдоларида суюлтирилган газни сотиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2508-2, 25.07.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 57-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Биржа савдоларида суюлтирилган газни сотиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 22 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 22 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А. АБДУХАКИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 22 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01/19-26/11-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2013 йил 22 августдаги 43, 78, 01/19-26/11-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биржа савдоларида суюлтирилган газни сотиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонунига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, суюлтирилган газни товар хом ашё биржалари (бундан буён матнда Биржа деб юритилади) томонидан ўтказиладиган биржа савдоларида сотиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 16 апрелдаги 11, 77 ва 01/15-1-10/19-сонли қарори (рўйхат рақами 2508-1, 05.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2018 й., 10/18/2508-1/1327-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозлар — биржа савдоларида товарларни сотиб олиш ва сотишни амалга оширувчи савдо қатнашчилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
котировка нархи — биржа савдоларининг бир куни учун Биржада ўтказилган савдо сессиялари натижалари бўйича аниқланган маҳсулотнинг ўртача нархи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот — ишлаб чиқариш ва фойдаланишнинг тасдиқланган моддий балансига мувофиқ биржа савдоларида сотиладиган, газ ва нефтни қайта ишлаш ва нефть кимё заводларида ишлаб чиқариладиган пропан-бутан фракцияларидан ташкил топган суюлтирилган углеводород гази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотувчилар — маҳсулотни биржа савдоларига қўювчи маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва бошқа ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харидорлар — биржа савдоларида суюлтирилган газни тегишли лицензиялар асосида қайта сотиш учун харид қилувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битимлар реестри — Биржада ўтказилган савдо сессиялари натижалари бўйича биржа савдоларининг электрон тизимида шаклланган ва Биржа томонидан тасдиқланган битимлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб китоб-клиринг палатаси (бундан буён матнда ҲККП деб юритилади) – биржа битимлари бўйича клиринг, ҳисоб-китоблар ва ўзаро ҳисоб-китоблар ўтказилишини таъминловчи Биржанинг тузилмавий бўлинмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўланган битимлар реестри — тузилган олди-сотди шартномаси бўйича мажбуриятларнинг тўлиқ қопланилишини таъминлайдиган миқдордаги пул маблағларининг харидорнинг ҲККПдаги ҳисобварағига келиб тушганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўртача нарх — бир ҳафталик биржа савдолари натижалари бўйича аниқланган ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган маҳсулотнинг ўртача нархи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
закалат — Биржада тузиладиган битимлар бажарилишини кафолатлаш учун харидорлар ва сотувчилар томонидан ҲККПга киритилган пул маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа аъзолари — Биржа томонидан белгиланган тартибда брокерлик ўрнини сотиб олган ёки олган юридик шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа савдолари электрон тизими — биржа аъзоларига республиканинг ҳар бир географик нуқтасидан аниқ вақт режимида узоқ масофадан туриб биржа савдоларида иштирок этиш имконини берадиган дастурий аппарат воситалари мажмуидан иборат глобал тақсимланган ахборот тизими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низом талаблари суюлтирилган газни ишлаб чиқарувчи, уни биржа савдоларида сотувчи ва харид қилувчи ташкилотларга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Низомга мувофиқ биржа савдоларида сотиб олинган маҳсулотдан фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилади ва уни экспорт қилиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Суюлтирилган газни сотиш биржа савдолари электрон тизимидан фойдаланган ҳолда биржа савдоларида реал вақт режимида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Суюлтирилган газ ҳажмларини шакллантириш ва уни сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маҳсулотни сотиш ҳажмлари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ҳайъати томонидан тасдиқланадиган тегишли моддий балансдан келиб чиқиб шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сотувчилар моддий баланслар бажарилишининг тасдиқланган чорак ва ойлик жадваллари асосида маҳсулотни биржа савдоларига қўйишнинг муддатли жадвалларини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқлайди, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси мазкур жадвални Биржага етказади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 16 апрелдаги 11, 77 ва 01/15-1-10/19-сонли қарори (рўйхат рақами 2508-1, 05.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2018 й., 10/18/2508-1/1327-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сотувчи ҳар йили Биржа билан ўзаро фаолият тўғрисида шартнома тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Савдолар ҳафтанинг иш кунларида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Биржа савдоларининг ўтказилиши, биржа сессияларининг давомийлиги, сотувга қўйиладиган маҳсулот ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар харидорларга Биржа аъзолари ва Интернет тармоғи орқали етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Биржа барча савдо иштирокчиларига, уларнинг республиканинг қайси ҳудудида жойлашганлигидан қатъи назар, биржа савдоларида бир вақтда иштирок этиш имконини таъминлаб бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Савдоларни ўтказиш закалат суммасига мувофиқ ҳар бир савдо бўйича иштирокчиларни киритиш ва четлатиш, электрон биржа савдолари ғолибларини аниқлаш ва битимларни рўйхатдан ўтказиш электрон биржа савдолари тизими орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Битимни рўйхатдан ўтказиш куни Биржа сотувчининг брокерига битимлар реестридан тасдиқланган кўчирмани, сотувчи ва харидорнинг брокерларига биржа савдоларининг электрон тизимида шаклланган намунавий олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Олди-сотди шартномаси битимда назарда тутилган шартларда у олинган кунда расмийлаштирилади. Шартномани расмийлаштириш учун харидор ўз брокерига лицензиясининг асл нусхасини тақдим этади, брокер лицензиядан нусха олиб, асл нусхасини қайтариб беради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 16 апрелдаги 11, 77 ва 01/15-1-10/19-сонли қарори (рўйхат рақами 2508-1, 05.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2018 й., 10/18/2508-1/1327-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Биржа савдоларида сотилмай қолган маҳсулот ҳажмлари кейинги биржа савдоларига қўйилади. Сотувчилар маҳсулотни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича фақат биржа савдоларига қўйилган вақтдан бошлаб бир ой мобайнида сотилмаган ҳажмларда олдинги ҳафтадаги биржа савдолари натижаларида вужудга келган ўртача нархлар бўйича сотиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Биржада кўрсатиладиган хизматлар учун тўланадиган ҳақ миқдори Биржа томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Олди-сотди шартномалари бўйича маҳсулотни юклаб жўнатиш тўловни олдиндан тўлиқ тўлаш шарти билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Харидор томонидан шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, сотувчи маҳсулотни қайта биржа савдоларига қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Маҳсулот нархларини аниқлаш ҳамда ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Маҳсулотни биржа савдоларига қўйишнинг бошланғич нархи сотувчи томонидан декларацияланадиган нархида (монополист корхоналар учун) ёки улгуржи сотиш нархида (бошқа корхоналар учун) белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биржа савдоларида маҳсулотнинг бошланғич нархидан ошиши ҳисобидан қўшимча олинадиган даромади сотувчининг ихтиёрида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Биржа савдоларида тузилган битимлар бажарилишининг молиявий кафолатини таъминлаш учун биржа савдоларида тузилган битимлар бўйича ҳисоб-китоблар ҲККП томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҲККП томонидан Биржага хизмат кўрсатувчи банкда харидорлар ва сотувчиларнинг маблағларини сақлаш ва биржа битимлари бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишга хизмат қиладиган иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи очилади. Иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи Биржанинг иккиламчи депозит ҳисобварағини очиш тўғрисидаги аризасига мувофиқ Биржага хизмат кўрсатувчи банкда очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Сотувчилар ва харидорларнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги маблағларининг ҳаракатини назорат қилиш учун ҲККП томонидан ҳар бир сотувчи ва харидорга уларнинг шахсий рақамига мос келувчи шахсий ҳисобварақ очилади ва уларнинг маблағлари ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. ҲККП мижознинг сўровига асосан унга хизмат кўрсатиш шартлари ҳамда унинг қолган пул маблағлари тўғрисида ахборот бериши шарт. Ушбу ахборотларни ҲККП томонидан учинчи шахсларга ошкор этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Биржа мижознинг сўровига асосан, биржа клиринги натижалари, унинг пул маблағлари ҳолати ва савдоларнинг жорий кунида пул маблағларининг белгиланган лимитлари тўғрисида хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Сотувчи ва харидорлар томонидан ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига биржа савдоларига қўйиладиган маҳсулотнинг умумий қийматининг ва мўлжалланаётган битим баҳосининг 10 фоизигача бўлган миқдорда закалат қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда харидорлар закалатни ҳисобга олган ҳолда тўлаш мўлжалланаётган маблағ ҳажмида битимлар тузишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Сотувчилар ва харидорларнинг ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги маблағларидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотувчи ва харидорнинг топшириғига асосан, биржа битимлари бўйича мажбуриятларни бажариш учун улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депонентга қўйилган маблағлар ҳисобидан Биржа хизматларига ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Биржа битими рўйхатга олинганидан сўнг, харидор тузилган олди-сотди шартномасига асосан беш иш куни ичида молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига зарур пул маблағларини ўтказиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. ҲККП маблағ келиб тушгандан сўнг, кейинги иш кунидан кечиктирмасдан сотувчига маҳсулотни харидорга етказиб бериши учун тўланган битимлар реестрини тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. ҲККП томонидан тақдим этилган тўланган битимлар реестри сотувчининг маҳсулотни харидорга жўнатиши учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сотувчи маҳсулотни харидор ўзининг олди-сотди шартномасида назарда тутилган мажбуриятларини бажарганлиги фактини ҲККП томонидан тасдиқлатмасдан жўнатган тақдирда, рўйхатдан ўтказилган олди-сотди шартномаси бўйича харидор томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун Биржа жавобгар бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Маҳсулотнинг жўнатилганлиги ва қабул қилиб олинганлиги харидор томонидан имзоланган юк ҳужжатлари (счёт-фактура ёки юк хати) билан тасдиқланади. Маҳсулот темир йўл транспорти орқали жўнатилганда, маҳсулотнинг жўнатилганлиги счёт-фактура илова қилинган темир йўл юк хати ёки квитанцияси билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Сотувчининг мазкур Низомнинг 28-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг тақдим этиши ҲККП томонидан сотувчининг унга хизмат кўрсатувчи банкдаги ҳисобварағига пул маблағларини ўтказиши учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Маҳсулотни харидорга жўнатиш олди-сотди шартномасида белгиланган муддатларда ва шартларда сотувчининг нарядлари бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Ахборот тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Биржанинг котировка ҳайъати ўтказилган биржа савдолари натижалари бўйича биржада сотилган маҳсулотларнинг котировка нархини аниқлайди. Биржа уларни ҳар ҳафта оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи орқали эълон қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Сотувчилар ҳар ойнинг 3-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига олдинги ойда биржа савдоларига қўйилган ва сотилган маҳсулот ҳажми тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 16 апрелдаги 11, 77 ва 01/15-1-10/19-сонли қарори (рўйхат рақами 2508-1, 05.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2018 й., 10/18/2508-1/1327-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Биржа ҳар куни Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига қўйилган маҳсулотнинг ҳақиқий ҳажми, тузилган битимлар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек ҳар ҳафтада — биржа савдолари натижалари бўйича шаклланган ўртача нархлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 16 апрелдаги 11, 77 ва 01/15-1-10/19-сонли қарори (рўйхат рақами 2508-1, 05.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2018 й., 10/18/2508-1/1327-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Томонларнинг жавобгарлиги ва низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Харидор томонидан олди-сотди шартномасида белгиланган муддатда зарур пул маблағларининг тўлиқ ҳажмда ўтказилиши таъминланмаса, ҲККП олди-сотди шартномасида белгиланган муддат ўтгандан сўнг, бир иш куни ичида сотувчи ва Биржага битим бекор қилинганлиги тўғрисида хабар беради ва ўша куннинг ўзида шартнома шартлари бажарилмаганлиги учун Биржанинг воситачилик ҳақини чегириб қолган ҳолда закалат миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги пул маблағини сотувчининг ҳисобварағига ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Сотувчи томонидан олди-сотди шартномасида белгиланган муддатда маҳсулотни юклаб жўнатиш бўйича мажбуриятлар бажарилмаса, олди-сотди шартномасида белгиланган муддат ўтгандан сўнг, бир иш куни ичида Биржанинг воситачилик ҳақини чегириб қолган ҳолда закалат миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги пул маблағини харидор ҳисобига ўтказади ҳамда битим бекор қилинганлиги тўғрисида харидор, сотувчи ва Биржага хабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, томонларнинг ўз мажбуриятларини бажармаганликлари сабабли битимларни бекор қилиш ва жарима сифатидаги пул маблағини сотувчи ёки харидорнинг ҳисобига ўтказиш бўйича қарор Биржанинг ҳакамлик комиссияси томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Биржа битими ХККП томонидан олди-сотди шартномаси шартларига мувофиқ ёпилади. Битим ёпилиши билан олди-сотди шартномаси шартларини бажарилишини кафолатлаш бўйича Биржа мажбуриятлари бажарилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Бекор қилинган битим бўйича маҳсулот ҳажми сотувчи томонидан мажбурий тартибда қайта биржа савдоларига қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Биржа, унинг аъзолари ва мижозлари, биржалар фаолиятини тартибга солувчи ваколатли органлар ўртасида юзага келадиган низолар суд томонидан ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Биржа аъзолари, биржа савдоларининг иштирокчилари ва уларнинг мижозлари ўртасида биржа савдоси қоидаларида назарда тутилган масалалар юзасидан келиб чиқадиган низолар Биржанинг ҳакамлик комиссияси ёки суд томонидан ҳал қилинади. Низоларни кўриб чиқиш учун ҳакамлик комиссияси томонидан йиғим ундириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки, «Ўздавнефтгазинспекция», «Ўзбекнефтгаз» МХК ва «ЎзРМХБ» ОАЖ билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 19 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавнефтгазинспекция» бошлиғи Ш. МАХМУДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 19 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнефтгаз» МХК бошқарув раиси Ш. ФАЙЗУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 19 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎзРМХБ» ОАЖ бошқарув раиси в.б. А. НАГАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 19 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 38-сон, 498-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2018 й., 10/18/2508-1/1327-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)