Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«MAN» оғир юк автотранспорт воситалари, уларга бириктирилган ва тиркамали тeхника ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
Самарқанд вилоятида «MAN» оғир юк автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш комплексини босқичма-босқич ташкил этиш, уларга қўшма ва тиркама техника ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга ошириш муддатларини тезлаштириш мақсадида ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича тасдиқланган устувор чора-тадбирлар дастурига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 16 февралдаги ПҚ-1478-сонли «Оғир юкли автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва бошқа ҳукумат қарорлари билан Самарқанд вилояти Жонбой туманида «MAN» оғир юкли автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш комплексини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш ва диллерлик сервис маркази ишга туширилганлиги, «MAN» оғир юк автотранспорт воситаларини йиғиш ишлаб чиқариш йўлга қўйилганлиги, буюртмачилар аниқланганлиги, бош лойиҳаловчилар ва пудрат қурилиш ташкилотлари белгиланган тартибда молиялаштиришнинг аниқ манбалари бўлган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари билан тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзавтосаноат» АЖнинг катта юк ташиш автомобиллари «MAN»ни ишлаб чиқариш ва хизмат кўсатиш комплексини қуриш лойиҳасини амалга ошириш муддатларини қисқартириш бўйича қўшимча чоралар кўриш таклифлари маъқуллансин:
диллерлик ва сервис маркази — 2011 йил 30 ноябргача ёки илгари белгиланган муддатлар бир ойга қисқартирилган ҳолда;
«MAN» оғир юк автотранспорт воситаларини йиғиш, ишлаб чиқариш — 2012 йил 15 апрелгача ёки 3 ойга қисқартирилган ҳолда;
катта юк автотранспорт воситалари учун осма ва тиркама техника ишлаб чиқариш — 2012 йил 1 сентябргача ёки 4 ойга қисқартирилган ҳолда.
3. «MAN» оғир юк автотранспорт воситалари учун осма ва тиркамали техника ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси бўйича:
буюртмачи — «Ўзавтосаноат» АЖ;
лойиҳаолди ва лойиҳа-смета ҳужжатларини бош ишлаб чиқувчи — «Ўзоғирсаноатлойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти;
бош пудрат қурилиш ташкилоти — «ТошИЭСқурилиш» ШК ОАЖ «Ўзбекгидроэнергоқурилиш» АЖ этиб белгилансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзавтосаноат» АЖнинг «MAN» оғир юк автотранспорт воситалари учун осма ва тиркамали техника ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси бўйича лойиҳаолди ҳужжатларини дастлабки техник иқтисодий асослашни ишлаб чиқмасдан, лойиҳа техник-иқтисодий асосланишини тасдиқлаган ҳолда бир босқичли тартибда ишлаб чиқиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
«Ўзавтосаноат» АЖ «Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖ билан биргаликда уч ой муддатда оғир юк автотранспорт воситалари учун осма ва тиркамали техника ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилишини таъминласин ва белгиланган тартибда ваколатли экспертиза органларига киритсин.
5. «Ўзавтосаноат»АЖ 2012 йил 1 майга қадар бир вақтнинг ўзида оғир юк автотранспорт воситалари учун қўшма ва тиркама техника ишлаб чиқаришни ташкил этиш объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бирга қурилишини амалга оширишга истисно тариқасида рухсат берилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси оғир юк автотранспорт воситалари учун қўшма ва тиркама техника ишлаб чиқаришни ташкил этиш объектлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни белгиланган тартибда эксперт қўллаб-қувватлашини таъминласин ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
7. Оғир юкли автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш комплекси қурилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича идоралараро комиссия (У.У. Розукулов) дилерлик ва сервис марказини ташкил этиш, «MAN» оғир юкли автотранспорт воситаларини монтаж қилиш, уларга бириктирилган ва тиркамали техника ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга оширишнинг янги тармоқ жадвалларини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин, ушбу қарорда белгиланган муддатларда объектлар киритилишини таъминлаш билан уларнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 9 ноябрь,
ПҚ-1637-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 9 ноябрдаги ПҚ-1637-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 16 февралдаги ПҚ-1478-сон «Оғир юк автотранспорт воситалари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1-бандда:
иккинчи хатбошидаги «2011 йил 31 декабргача» деган сўзлар «2011 йил 30 ноябргача»деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «2012 йил 15 июлгача» деган сўзлар «2012 йил 15 апрелгача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «2012 йил 31 декабргача» деган сўзлар «2012 йил 1 сентябргача»деган сўзлар билан алмаштирилсин.