Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига автотранспорт воситалари олиб киришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ташқи иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, республикага автотранспорт воситаларини олиб кириш тартибини такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон қарорига 12-2-илованинг 87-товар гуруҳи 5-бандининг* товарнинг божхона қийматининг 5 фоизи миқдорида акциз солиғи ставкасини белгилашни назарда тутувчи ҳаракати 2012 йил 1 январдан бошлаб Украинадан ишлаб чиқариладиган ва олиб келинадиган янги транспорт воситаларига татбиқ этилсин.
*12-2-илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда:
Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган чора-тадбирлар жорий этилганлиги тўғрисида Украина Ҳукуматига дипломатик каналлар орқали хабар берилсин;
автотранспорт воситалари билан ўзаро савдо қилишда тенг кириш шартларини белгилаш юзасидан Украина томони билан маслаҳатлашувлар ўтказсин ва 2011 йил 15 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин.
3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда мазкур қарордан келиб чиқадиган идоравий норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 13 декабрь,
ПҚ-1658-сон