Ҳужжат кучини йўқотган 30.12.2017 08.08.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2498
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректорининг буйруғи, 08.08.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2498
Кучга кириш санаси
12.08.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 30.12.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ АКАДЕМИЯСИ РЕКТОРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратурасига ўқишга кириш учун номзодларни дастлабки танловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 8 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2498]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 29 декабрдаги 482-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2498-1, 29.12.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги ПФ–4435-сон «Давлат бошқаруви соҳасидаги кадрларни тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратурасига ўқишга кириш учун номзодларни дастлабки танловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ректор А. АБДУВАХИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 25 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
113-сон

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректорининг 2013 йил 25 июлдаги 113-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратурасига ўқишга кириш учун номзодларни дастлабки танловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда), «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги ПФ–4435-сонли «Давлат бошқаруви соҳасида кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2013 йил 12 июлдаги ПФ–4548-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги ПФ–4435-сонли «Давлат бошқаруви соҳасида кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги фармонларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (бундан буён матнда Академия деб юритилади) магистратурасига ўқишга кириш учун номзодларни дастлабки танловдан ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Дастлабки танлов номзоднинг инглиз тили бўйича билим даражасини аниқлаш учун суҳбат ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари (бундан буён матнда АКТ деб юритилади) бўйича билим даражасини, таҳлил қилиш қобилиятини ва етакчилик фазилатларини аниқлашга қаратилган тест ўтказиш тарзида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Дастлабки танлов магистратурага кириш учун ҳужжатлар қабул қилиш тугаллангандан сўнг, Академия ректори буйруғига мувофиқ Қабул комиссияси томонидан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Дастлабки танловда иштирок этадиган шахслар рўйхати, суҳбат ва тестларни ўтказиш жадвали ҳамда имтиҳоннинг тахминий саволлари Қабул комиссияси томонидан эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Дастлабки танловда номзоднинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инглиз тили бўйича билими, хусусан, сўз бойлиги даражаси, нутқининг грамматик жиҳатдан тўғрилиги, матнларни ва нутқни тушуниши баҳоланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АКТ билан ишлаш кўникмаси, Академиянинг таълим дастурларини тўлиқ ва сифатли ўзлаштириш учун зарур бўлган ахборотни Интернет тармоғи орқали қидириш, жамлаш ва қайта ишлаш бўйича кўникмаларга эга эканлиги текширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий раҳбар учун зарур бўлган таҳлил қилиш, ақл-заковат даражаси, шунингдек психологик тестлар ўтказиш орқали маънавий-ахлоқий фазилатлари ва етакчилик қобилиятлари аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Коллегиаллик, шаффофлик (очиқлик) ва холислик дастлабки танлов ўтказишнинг асосий принциплари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қабул комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суҳбат ва тест ўтказишни ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор шахсларга, хусусан, номзодларга дастлабки танлов ўтказиш санаси, вақти ва жойи ҳақида хабар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзодларнинг маъмурий ҳудудий бирликлар бўйича рўйхати, уларни рўйхатга олиш қайдномалари ва фанлар бўйича баҳолар қайдномасини тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фанлар бўйича гуруҳлар фаолиятининг ташкилий-техник таъминоти бўйича масалаларни ҳал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон материалларининг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Дастлабки танловга тайёргарлик кўриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Дастлабки танлов ҳар йили июль ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Номзодларнинг маъмурий ҳудудлар бўйича рўйхати дастлабки танлов ўтказилишидан 10 кун олдин Қабул комиссияси томонидан тузилади ва Қабул комиссиясининг масъул котибига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Номзодлар дастлабки танлов ҳақида танлов ўтказилишидан камида 5 кун олдин хабардор қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Дастлабки танловни ўтказиш жадвали Қабул комиссияси масъул котибининг ўринбосари томонидан тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Дастлабки танлов ўтказиладиган тегишли йўналишлар бўйича саволлар фанлар бўйича гуруҳлар томонидан ишлаб чиқилади. Фанлар бўйича гуруҳлар таркиби Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Академиянинг компьютер техникасига хизмат кўрсатиш ва дастурий таъминот бўлими ходимлари томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компьютер синфлари тестга тайёрланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест дастури ўрнатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот ва техника хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Инглиз тили бўйича дастлабки танлов ўтказиладиган синфлар видеокамерали компьютерлар билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Академиянинг ўқув-методик бўлими ходимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон комиссияларининг иш жадвали ва назоратчилар рўйхатини тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки танловни ўтказишга оид баённомалар бланкаларини тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Дастлабки танловни ўтказиш учун барча зарур материаллар (рўйхатга олиш, баҳолаш қайдномалари ва ҳоказо) Қабул комиссияси томонидан тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Дастлабки танловни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Дастлабки танлов номзодларни дастлабки танлов ўтказиш тартиби билан таништиришдан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Инглиз тили бўйича суҳбат ҳар бири камида иккита мутахассисдан иборат бўлган бир нечта имтиҳон комиссияси томонидан олиб борилади. Номзодлар Қабул комиссияси томонидан рўйхатга олинади ва рўйхат бўйича суҳбатга таклиф қилинади. Номзодларга тайёрланиш учун ўн дақиқа вақт берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. АКТ, таҳлил қилиш қобилияти ва етакчилик фазилатларини аниқлаш бўйича тестлар компьютер синфларида ўтказилади. Номзодларга дастлабки танловдан ўтиш учун бир марта имконият берилади. Номзод ҳар бир йўналиш бўйича тест топширгандан сўнг, тест натижаси баҳолар қайдномасига алоҳида киритилиб, номзоднинг имзоси билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Номзод дастлабки танловга узрли сабабларга (касаллиги, хизмат сафари ёки оилавий шароитга) кўра келмаган ва узрли сабабларни тасдиқловчи расмий ҳужжат тақдим қилган ҳолларда, унга бошқа кунда ўтказиладиган дастлабки танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади. Зарур бўлган ҳолларда, Қабул комиссияси раиси томонидан дастлабки танлов ўтказиш учун қўшимча кунлар белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзод дастлабки танловда узрли сабабларсиз иштирок этмаган тақдирда, дастлабки танловдан ўтмаган ҳисобланади ва Қабул комиссияси томонидан номзодни асосий синовларга киритмаслик ҳақида қарор қабул қилинади. Қабул комиссиясининг ушбу қарори Қабул комиссияси йиғилишининг баённомасида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ҳар бир ўтказилган дастлабки танлов натижалари бўйича алоҳида баённома расмийлаштирилади. Баённомада дастлабки танловни ўтказиш вақти ва жойи, гуруҳлар таркиби, дастлабки танлов ўтказишнинг қисқача тавсифи акс эттирилади. Рўйхатга олиш ва баҳолаш қайдномалари баённомага илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Дастлабки танлов жадвали эълон қилинадиган куни намунавий тест саволлари ҳамда инглиз тили бўйича суҳбат билетлари дастлабки танлов ўтказишнинг вақти ва жойи тўғрисидаги маълумотлар билан бирга дастлабки танловга оид стендга, шунингдек Академиянинг Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Дастлабки танловда иштирок этувчи назоратчилар рўйхати дастлабки танлов ўтказилишидан камида уч кун олдин Академиянинг масъул ходимлари орасидан шакллантирилади ва тасдиқланади. Бунда ҳар бир аудиторияга камида 2 та назоратчи тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Назоратчилар дастлабки танлов ўтказиладиган куни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларига бириктирилган аудиторияга дастлабки танлов бошланишидан 30 дақиқа олдин етиб келади ва аудиторияни дастлабки танлов ўтказиш учун тайёрлигини текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзодларни уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида текшириб, рўйхат бўйича аудиторияга киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзодларни дастлабки танлов ўтказиш тартиби билан таништиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки танлов якунлангач, тегишли баённома расмийлаштиради ва Қабул комиссиясига топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Номзодларни баҳолаш ва дастлабки танлов натижаларини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Номзоднинг инглиз тилини билиш даражасини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Номзоднинг инглиз тилини билиш даражасини баҳолаш суҳбат шаклида амалга оширилади. Суҳбат чоғида ҳар бир номзодга матн ўқиш ва тушуниш, танланган мавзуга оид матн баёни ҳамда имтиҳон олувчи билан суҳбат натижаларига кўра баҳо қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Суҳбат натижалари 100 баллик рейтинг тизимида баҳоланади. Номзоднинг матнни ўқиши ва тушуниши ҳамда унинг мазмунини давлат ёки рус тилида гапириб бериши 40 баллгача, танланган мавзу бўйича матн баёни 40 баллгача баҳоланади, бунда гаплар сони, уларнинг мазмуни ҳамда нутқ матнининг грамматик тузилмаси инобатга олинади. Имтиҳон олувчи билан суҳбат 20 баллгача баҳоланади, бунда жавобнинг мазмуни ва гапларнинг грамматик жиҳатдан тузилмасига эътибор берилади. Оғзаки суҳбат (матнни ўқиш, унинг мазмунини давлат ёки рус тилида тушунтириш ва интервью) вақтида номзоднинг тилга оид билимлари, оғзаки нутқ борасида амалий маҳорати ва кўникмалари баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Номзоднинг АКТдан фойдаланиш даражасини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Номзоднинг АКТдан фойдаланиш даражаси оддий фойдаланувчи даражасидаги дастурлар, замонавий амалий дастурлар ва интернетда ишлаш бўйича тузилган тест саволлари воситасида аниқланади. Тест саволларининг 75 фоизи — Microsoft Office Applications дастури, 25 фоизи — Интернет тармоғи ва ахборот технологиялардан фойдаланиш бўйича тузилади. Ҳар бир саволга жавоб бериш учун номзодга бир дақиқа вақт берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Натижалар 100 баллик рейтинг тизимида баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Номзоднинг таҳлил қилиш қобилиятини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Номзодларнинг таҳлил қилиш қобилияти тест саволлари воситасида аниқланади. Тест саволлари номзоднинг мантиқий фикрлаш, ахборотни тизимга солиш, уни таҳлил қилиш ва умумлаштириш, қонуниятлар топиш, амалий миқдорий масалаларни ечиш қобилиятини баҳолашга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Тест саволлари Академиянинг профессор-ўқитувчилари томонидан тузилади ва текширилади. Бунда саволлар миқдорий, мантиқий, қиёсий ва маконга оид турларга бўлинади. Миқдорий саволлар номзоднинг амалий арифметик масалалар ва ҳисоблашга оид мисолларни ечиш, мантиқий саволлар муайян шарт-шароитдан келиб чиқиб, аниқ фикрлаш ва тўғри хулоса чиқариш, сонли ва шаклли қонуниятларга эътибор беришга, қиёсий саволлар эса, ўзаро боғлиқликни ҳамда турли тушунча ва жараёнлар ўртасидаги ўхшашликни сезиш қобилиятини аниқлашга қаратилган. Маконга оид саволлар маконга оид фикрлаш даражасини аниқловчи геометрик шакллар билан боғлиқдир. Ҳар бир саволга жавоб бериш учун номзодга икки дақиқа вақт берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Натижалар 100 баллик рейтинг тизимида баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Номзоднинг етакчилик фазилатларини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Номзодларнинг етакчилик фазилатлари психологик тест саволлари воситасида аниқланади ҳамда раҳбар кадрларни касбий жиҳатдан танлашни такомиллаштириш ва уларнинг шахсий ва эмоционал жиҳатлари шаклланишида ижтимоий-руҳий қонуниятларни ўрганишга қаратилган. Номзоднинг етакчилик фазилатларини аниқлашда унинг раҳбарлик фаолиятига (мустақиллик, масъулият, мақсадга эришишда фаоллик) мойиллиги, берилган вазифани ҳал қилишда муваффақиятга эришиши, жамоани қўйилган вазифани ечишга йўналтира олиши, ҳамкасблар билан муносабат ўрнатиш ва уларни мустаҳкамлаш маҳорати, касбий ўсиш ва ўзини ривожлантиришга интилиши эътиборга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Номзодларнинг етакчилик фазилатларини аниқлаш учун уларга бир хил психологик тест саволлари берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Дастлабки танлов натижаларини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Дастлабки танлов натижаларига кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инглиз тили бўйича — ушбу йўналиш учун белгиланган максимал баллнинг 20 фоизи ва ундан кўп;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АКТдан фойдаланиш бўйича — ушбу йўналиш учун белгиланган максимал баллнинг 30 фоизи ва ундан кўп;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таҳлил қилиш бўйича — ушбу йўналиш учун белгиланган максимал баллнинг 30 фоизи ва ундан кўп балл тўплаган номзодлар дастлабки танловдан ўтган ҳисобланади ва Академиянинг кириш имтиҳонларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Дастлабки танлов натижаларига кўра Академиянинг кириш имтиҳонларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган номзодлар рўйхати Қабул комиссияси томонидан эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б. ХОДИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 25 июль

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Б. ИСМАИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 25 июль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 32-сон, 434-модда)