LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2019 йил 12 апрелдаги 63-сонли ««Тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарни рўйхатдан ўтказиш, уларга давлат рақами белгиларини ва техник паспортларни, шунингдек қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2476-1, 01.05.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) мувофиқ буюраман:
1. Тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарни рўйхатдан ўтказиш, уларга давлат рақами белгиларини ва техник паспортларни, шунингдек қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 11 майдаги 99-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) мувофиқ тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарни (бундан буён матнда техника деб юритилади) рўйхатдан ўтказиш, уларга давлат рақами белгилари ва техник паспортларни, шунингдек қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини бериш тартибини белгилайди.
1. Мазкур Низомнинг талаблари ташкилотлар, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда фуқароларга мажбурийдир.
2. Техникани рўйхатдан ўтказиш, унга давлат рақами белгилари ва техник паспортини, шунингдек қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини бериш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Машина ва асбоб-ускуналарнинг техника ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекциясининг Қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича туман ва шаҳар инспекторлари (бундан буён матнда давлат инспектори деб юритилади) томонидан мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
3. Техника эгалари томонидан техника ва қишлоқ хўжалиги машиналари сотиб олинганда ёки қабул қилиб олинганда, шунингдек техник ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш лозим бўлганда, техниканинг техник ҳолатидан қатъи назар, техника эгалари 10 кун ичида яшаш манзилидаги давлат инспекторига уларни рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат қиладилар.
4. Техникаларга давлат рақами белгиси ҳамда техник паспорт бериш ва қишлоқ хўжалиги машиналарига гувоҳнома бериш учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан:
трактор, трактор тиркамаси, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машинага рақам белгиси берилганлиги учун — 0,9;
трактор, трактор тиркамаси, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машинага техник паспорт берилганлиги учун — 0,17;
трактор, трактор тиркамаси, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар ва қишлоқ хўжалиги машинаси, шунингдек асбоб-ускуналар ҳисобдан чиқарилганлиги учун — 0,18;
трактор, трактор тиркамаси, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар ва қишлоқ хўжалиги машинаси қайта рўйхатга олинганлиги учун — 0,18;
рақам белгиси, эгасининг яшаш жойи ўзгарган ва бошқа ҳолатларда трактор, йўл қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарнинг техник паспортида ёзув амалга оширганлиги учун — 0,17;
рақам белгиси ўзгарган ҳолларда трактор тиркамасининг техник паспортида, шунингдек эгасининг яшаш жойи ўзгарган ва бошқа ҳолатларда қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасида ёзув амалга оширилганлиги учун — 0,08 миқдорда йиғим ундирилади.
Йўқотилган давлат рақам белгиси, техник паспорт ва гувоҳнома ўрнига янгиси берилганлиги учун кўрсатилган сумма 5 баробар миқдорда ундирилади.
5. Техника эгалари томонидан техникаларини ва қишлоқ хўжалиги машиналарини рўйхатдан ўтказиш учун давлат инспекторига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
хорижий давлатлардан олиб келинган техника ва қишлоқ хўжалиги машинасининг божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
6. Техника ва қишлоқ хўжалиги машинаси эгалари ўзгарганда мазкур Низомнинг 1, 2-иловаларига мувофиқ ариза, белгиланган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат ва қуйидаги ҳужжатлардан бири давлат инспекторига тақдим этилади:
нотариал идоралари томонидан берилган ҳужжат (олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш, лизинг, сублизинг шартномалари, ворислик, мерос ва бошқалар);
техника ва қишлоқ хўжалиги машиналари устав фондига киритилганлиги ва чиқарилганлиги тўғрисидаги ҳужжат;
ташкилотнинг рўйхатида бўлган машиналарни балансдан балансга берилганлиги тўғрисидаги қарор ёки буйруқнинг нусхаси;
бир молиявий тизимдаги ташкилотлар учун юқори органларнинг балансдан балансга бепул ажратилганлиги тўғрисидаги буйруғидан нусха.
7. Техника ва қишлоқ хўжалиги машинаси эгаларининг номи (Ф.И.О.) ўзгарганда қайта рўйхатга олиш учун қуйидаги ҳужжатлар давлат инспекторига тақдим этилади:
8. Техника ва қишлоқ хўжалиги машинасининг сақлаш манзили ёки эгаларининг яшаш жойи ўзгарганда қайта рўйхатга олиш учун қуйидаги ҳужжатлар давлат инспекторига тақдим этилади:
техника ва қишлоқ хўжалиги машиналарининг жойи ўзгаришига асос бўлган ҳужжат (ижара шартномаси, қарор ва буйруқлар);
9. Техниканинг рақамли агрегатлари ўзгарганда қайта рўйхатга олиш учун қуйидаги ҳужжатлар давлат инспекторига тақдим этилади:
рақамли агрегатлар қонуний сотиб олинганлиги тўғрисида ҳужжат (ҳисоб-маълумотнома, олди-сотди шартномаси, божхона гувоҳномаси, кирим касса ордери ва юк хати).
10. Техника эгалари техникаларни ва қишлоқ хўжалиги машиналарини бошқа шахсга бериш билан боғлиқ ишончномалар ва ижарага бериш шартномалари нотариал тартибда тасдиқланган вақтдан бошлаб 10 кун ичида уларнинг ҳисобга қўйиш учун яшаш манзилидаги давлат инспекторига тақдим этадилар.
11. Техника ва қишлоқ хўжалиги машиналари эгалари томонидан бошқа юридик ва жисмоний шахсларга сотилганда ёки фойдаланишга яроқсиз деб топилганда рўйхатдан чиқарилади.
12. Рўйхатдан чиқарилган машиналарнинг давлат рақам белгилари давлат инспекторларига топширилади, техник ҳужжатларга ва қайд қилиш китобида тегишли белгилар қўйилади.
13. Техниканинг давлат рақами белгиси, техник паспорти ва қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномаси яроқсиз ҳолга келган ёки йўқотилган тақдирда, уларнинг эгаси яшаш манзилидаги давлат инспекторига уларни алмаштириш учун мурожаат қилади.
14. Техника эгаси давлат рақами белгиси, техник паспорти ва қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини алмаштириш учун давлат инспекторига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
яроқсиз ҳолатда бўлган давлат рақами белгиси, техник паспорти ёки қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномаси;
15. Яроқсиз ҳолга келган давлат рақами белгиси ва техник паспорт ёки гувоҳнома давлат инспектори томонидан чиқим қилинади.
16. Давлат рақами белгиси ва техник паспорти ёки қишлоқ хўжалиги машинасининг гувоҳномаси йўқолган тақдирда, техника эгаси уларни қайта тиклаш учун давлат инспекторига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан давлат рақам белгиси ва техник паспорти ёки қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномаси олиб қўйилмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
17. Давлат инспектори йўқотилган давлат рақами белгиси ва техник паспорт ёки қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини беришдан олдин тегишли техника ва қишлоқ хўжалиги машинасининг амалда мавжудлигини ўрганади.
18. Йўқотилган давлат рақами белгиси ва техник паспорти ёки қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини алмаштириш бўйича техника эгасининг мурожаатидан сўнг, давлат инспектори томонидан 3 кун ичида янгисига алмаштириб берилади.
19. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, «Ўзагромашсервис» уюшмаси ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан келишилган.
Тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарни рўйхатдан ўтказиш, уларга давлат рақами белгиларини ва техник паспортларни, шунингдек қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
___________________________туман (шаҳар) | |||||||
________________________________га | |||||||
_______________________________дан | |||||||
(Юридик шахснинг номи) | |||||||
А Р И З А | |||||||
Сиздан ________________________________________________________________________ | |||||||
(сўровнинг қисқача мазмуни) | |||||||
______________________________________ техникани рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман. | |||||||
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: | |||||||
1. Техника ёки қишлоқ хўжалиги машинаси олинганлиги ҳақидаги ҳужжат | |||||||
20 __ й. «___» ________ ____-сон | _____________________________________дан берилган. | ||||||
2. Техника ёки қишлоқ хўжалиги машинаси ишлаб чиқарилган завод томонидан берилган техник ҳужжат, техник паспорт ёки гувоҳнома. | |||||||
Олинган техника ёки қишлоқ хўжалиги машинаси ҳақида маълумот: | |||||||
1. | Тури, номи | 5. | Русуми | ||||
2. | Чиққан йили | 6. | Чиқарган завод | ||||
3. | Техник паспорт № | 7. | Завод № | ||||
4. | Двигатель № | 8. | Шасси № | ||||
Раҳбар | _____________ | М.Ў. | _______________ | ||||
(имзо) | (Ф.И.О.) | ||||||
Бош ҳисобчи | _____________ | _______________ | |||||
(имзо) | (Ф.И.О.) |
Тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарни рўйхатдан ўтказиш, уларга давлат рақами белгиларини ва техник паспортларни, шунингдек қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
__________________________туман (шаҳар) | |||||||
____________________________________га | |||||||
___________________________________дан | |||||||
А Р И З А | |||||||
Фуқаро, ___________________________________ 20 __ й. «____» ____________да туғилган | |||||||
(Ф.И.О.) | |||||||
___________________________________________________________________ | |||||||
(яшаш манзили) | |||||||
фуқаролик паспорти серияси рақами_______________ | |||||||
____________________________ ИИБ томонидан 20 ____ й. «____» __________ да берилган. | |||||||
Менга тегишли_________________________________________________________________ | |||||||
(сўровнинг қисқача мазмуни) | |||||||
_____________________________________ техникани рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман. | |||||||
Аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қиламан: | |||||||
1. Техника ёки қишлоқ хўжалиги машинаси олинганлиги ҳақидаги ҳужжат | |||||||
20 _ й. «___» _________.____-сон | ____________________________________дан берилган. | ||||||
(ким томондан берилганлиги) | |||||||
2. Техника ёки қишлоқ хўжалиги машинаси ишлаб чиқарилган завод томонидан берилган техник ҳужжат, техник паспорт ёки гувоҳнома. | |||||||
Олинган машина ҳақида маълумот: | |||||||
1. | Тури, номи | 5. | Русуми | ||||
2. | Чиққан йили | 6. | Чиқарган завод | ||||
3. | Техник паспорт № | 7. | Завод № | ||||
4. | Двигатель № | 8. | Шасси № | ||||
Фуқаро | ___________ | _____________________ | |||||
(имзо) | (Ф.И.О.) | ||||||
20 ___ й. «_____»_________________ |