LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 26 июндаги 213-сонли ««Ўзбекистон Республикаси ИИВ давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника назорати бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1252-5, 07.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Стандартлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 46-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2003 йил 2 майдаги 137-сон буйруғи (рўйхат рақами 1252, 2003 йил 30 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 12-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ИИВ давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника назорати бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
1. 2-банддаги «Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни» деган сўзлар «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Улар ўз вазифаларини бажаришда қонун ҳужжатларига, шу жумладан мазкур Йўриқнома, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буйруқ ва кўрсатмаларига риоя этади.».
3. 8-банднинг «б» кичик бандидаги «қарорига мувофиқ» деган сўзлар «қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«транспорт воситалари, уларнинг бутловчи қисмлари ва қўшимча ускуналарининг (махсус болалар ўриндиғи, мототранспорт воситалари учун шлемлар, бош суянчиғи ва шунга ўхшаш маҳсулотлар) ташкилот стандартлари.».
5. 16-банддаги «Ўзбекистон Республикаси стандарт ва меъёрларга» деган сўзлар «стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 42-банднинг «б» кичик банди тўртинчи хатбошисидаги «қарори билан» деган сўзлар «қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 12-сон, 75-модда) билан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.