Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда), «Почта алоқаси тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 17-сон, 209-модда), «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 583-модда) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 июлдаги 339-сон «Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 29-сон, 330-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси қарор қиладилар:
1. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2. 9-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2001 йил 6 октябрдаги 25/4-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқнома»га (рўйхат рақами 1080, 10.11.2001 й.)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 17-банднинг «б» кичик бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тегишли ҳудудий органлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 41-банднинг «е» кичик банди биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тегишли ҳудудий органларига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
а) «а» кичик банди биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тегишли ҳудудий органлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) «б» кичик банди биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ҳудудий органларидан» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази