18.06.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2403-1
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг қарори, 18.06.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2403-1
Кучга кириш санаси
24.06.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2014
 LexUZ шарҳи
«Давлат статистикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 12-сон, 219-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисида низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 7-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2012 йил 23 октябрдаги 4-мб-сон қарори (рўйхат рақами 2403, 2012 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 566-модда) билан тасдиқланган 2013 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари иловага мувофиқ Фермер хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот шакли (31а-илова) билан тўлдирилсин.