14.06.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2469
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи, 14.06.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2469
Кучга кириш санаси
17.06.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 02.05.2019
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) мувофиқ тракторлар, ўзиюрар машиналар, йўл қурилиш ва мелиоратив техникаларни (бундан буён матнда техника деб юритилади) бошқариш ҳуқуқини бериш учун тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонларини бериш тартибини белгилайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2014 йил 17 ноябрдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2469-1, 18.11.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 47-сон, 564-модда)
9. Тракторчи-машинистлар мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган имтиҳонларнинг қайси биридан ўтолмаган бўлсалар, 15 кундан кейин тегишли имтиҳонни такрорий топширишлари мумкин.
10. Мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган имтиҳонларнинг барчасидан ўтган тракторчи-машинистларга шу куннинг ўзида давлат инспектори томонидан тегишли тоифадаги гувоҳнома ва огоҳлантириш талони берилади.