Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 9 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2014-5]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/5-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3253, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 1-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 447-модда) билан тасдиқланган «Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 23 март,
7/3-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 23 мартдаги 7/3-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 28-банддан «, кредит уюшмалари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 67-банддаги «Марказий банкнинг Кредит ташкилотлари ва кредит бюроларини рўйхатга олиш ва лицензиялаш комиссиясига» деган сўзлар «Кредит ташкилотлари, кредит бюролари фаолиятини лицензиялаш ҳамда банклар ва кредит бюроларини рўйхатга олиш комиссиясига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 105-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Кредит ташкилотлари ва кредит бюроларини рўйхатга олиш ва лицензиялаш комиссияси» деган сўзлар «Кредит ташкилотлари, кредит бюролари фаолиятини лицензиялаш ҳамда банклар ва кредит бюроларини рўйхатга олиш комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 209-модда)