Ҳужжат кучини йўқотган 11.01.2016 02.04.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2447
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг буйруғи , 02.04.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2447
Кучга кириш санаси
08.04.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 11.01.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир марталик гастроль-концерт гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 2 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2447]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 25 декабрдаги 26-сонли «Бир марталик гастроль-концерт гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2447-1, 04.01.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 29 июндаги 285-сонли «Гастроль-концерт фаолияти соҳасида солиқ солишни ва аудио-видео кассеталарни тарқатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 12-сон, 85-модда) 1-бандига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир марталик гастроль-концерт гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир М.ХОДЖИМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 4 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
203-сон

Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2013 йил 4 мартдаги 203-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир марталик гастроль-концерт гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 29 июндаги 285-сон «Гастроль-концерт фаолияти соҳасида солиқ солишни ва аудио-видео кассеталарни тарқатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 12-сон, 85-модда) мувофиқ, бир марталик гастроль-концерт гувоҳномасини (бундан буён матнда Гувоҳнома деб юритилади) бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — бир марталик гастроль-концерт гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат ёки реклама мақсадларидаги концертлар ва томоша тадбирларини (бундан буён матнда тадбир деб юритилади) ташкил этиш учун «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси (кейинги ўринларда «Ўзбекнаво» деб юритилади) томонидан юридик шахсларга бериладиган бир марталик ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Гувоҳнома унда кўрсатилган сана учунгина ҳақиқий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Гувоҳнома «Ўзбекнаво» Бош директорининг Гувоҳнома бериш тўғрисидаги буйруғига асосан «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланадиган бир хил серияга ва зарур ҳимоя даражаларига эга бўлган мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги махсус бланкага расмийлаштириб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Гувоҳнома олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ҳамда уларни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Гувоҳнома олиш учун талабгор томонидан «Ўзбекнаво»га қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома олиш учун мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбирнинг талабгор томонидан тасдиқланган дастури ёки сценарийси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома олиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор тақдим этган ҳужжатларидаги маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги учун жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган ҳужжатлар талабгор томонидан «Ўзбекнаво»га бевосита топширилади ёки почта алоқа бўлими орқали юборилади ёхуд «Ўзбекнаво»нинг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Гувоҳномалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир неча кун мобайнида ўтказиладиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айни бир дастур ёки сценарий асосида турли вақтларда ўтказиладиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айни бир талабгор томонидан бир куннинг ўзида турли жойларда ўтказиладиган ҳар бир тадбир учун алоҳида берилади ва ҳар бири учун алоҳида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Гувоҳнома берганлик учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида – энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят марказларида – энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа аҳоли пунктларида – энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар Гувоҳнома беришнинг талаблари ва шартлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбирни ташкил этишда қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбир давомида миллий анъаналар ва қадриятларни ҳурмат қилиш ҳамда саҳна маданиятига амал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбирни Гувоҳномада кўрсатилган сана, белгиланган жой ва вақтда ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнаво»га тақдим этилган дастур ёки сценарийга қатъий риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбир ўтказиладиган сана ёки жой, тадбир дастури ёки сценарийсига ўзгартириш киритиш зарур бўлганда, бу ҳақда «Ўзбекнаво»га дарҳол хабар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Гувоҳнома олиш учун ҳужжатлар тадбир ўтказилишидан камида ўттиз кун олдин тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тақдим этилган ҳужжатлар келиб тушган кундан эътиборан ўн кун ичида «Ўзбекнаво» ҳузуридаги Эксперт комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Эксперт комиссияси ҳужжатларни кўриб чиқишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбир дастури ёки сценарийсининг ғоявий-бадиий савиясига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намойиш этилиши режалаштирилган репертуарнинг миллий анъаналар ва умумбашарий қадриятларга мос келишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбир дастури ёки сценарийсида Ватанга садоқат, Она юртга муҳаббат каби туйғуларнинг акс эттирилганлигига эътибор қаратилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Эксперт комиссиясининг таркиби «Ўзбекнаво» Бош директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт комиссияси томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан тегишли хулоса Эксперт комиссияси йиғилишининг баёни билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Гувоҳнома Эксперт комиссияси хулосаси асосида «Ўзбекнаво» Бош директори томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнаво» Бош директори томонидан Эксперт комиссияси хулосаси асосида уч кун ичида Гувоҳнома бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Эксперт комиссиясининг Гувоҳнома бериш бўйича хулосаси салбий бўлган ҳолларда, хулосада рад этиш учун асос бўлган сабаблар ва ҳужжатларни кўриб чиқиш учун қайта тақдим этиш муддати кўрсатилади. Хулоса нусхаси у тасдиқланган кундан эътиборан уч кун ичида талабгорга юборилади (топширилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Гувоҳнома беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар хулосада кўрсатилган муддат ичида бартараф этилиб, қайта кўриб чиқиш учун тақдим этилган тақдирда, ҳужжатлар Эксперт комиссияси томонидан уч иш куни ичида қайта кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар хулосада назарда тутилган муддат ичида қайта кўриб чиқиш учун тақдим этилганда, талабгордан йиғим ундирилмайди. Хулосада назарда тутилган муддат ўтгач, Гувоҳнома олиш учун умумий асосларда мурожаат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Гувоҳнома битта асл нусхада расмийлаштирилади. Гувоҳноманинг нусхаси «Ўзбекнаво»нинг тегишли бошқармасида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Гувоҳномани қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Талабгор томонидан тадбир ўтказиладиган сана ёки жой, тадбир дастури ёки сценарийсига тегишли ўзгартиришлар киритиш зарур бўлган ҳолларда (айрим санъаткорларнинг тадбирда иштирок эта олмаслиги ҳоллари бундан мустасно), унинг аризасига асосан, Гувоҳнома «Ўзбекнаво» Бош директорининг буйруғига асосан уч кун ичида қайта расмийлаштириб берилади. Гувоҳноманинг илгари берилган асл нусхаси қайта расмийлаштириб бериш тўғрисидаги аризага илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугамай йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, талабгорнинг аризасига асосан унинг дубликати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Гувоҳномани қайта расмийлаштирганлик ва унинг дубликатини берганлик учун йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Талабгор томонидан тадбирни ўтказишдан воз кечилганда ундирилган йиғим қайтариб берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Гувоҳнома беришнинг талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Гувоҳнома беришнинг талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш «Ўзбекнаво» Бош директорининг ёзма кўрсатмаси ёки тасдиқлаган режаси асосида «Ўзбекнаво» ҳудудий бўлинмаларининг ёки «Ўзбекнаво» марказий аппаратининг масъул ходимлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Масъул ходим(лар) қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбирнинг репетицияларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбир ташкилотчисидан тадбирга доир зарур ахборотларни сўраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган талабларнинг бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, тадбир ташкилотчисидан уларни дарҳол бартараф этишни талаб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Тадбир ташкилотчиси Гувоҳнома беришнинг талаблари ва шартларини бузган тақдирда, бу ҳақда масъул ходим(лар) томонидан далолатнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Гувоҳномалар реестри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Гувоҳномалар реестри электрон шаклда «Ўзбекнаво»нинг тегишли бошқармаси томонидан юритилади. Мазкур реестрда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома серияси, тартиб рақами ва берилган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома берилган ташкилот номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбирнинг номи ва унда иштирок этадиган асосий хонанда(лар)нинг фамилияси ва исми (тахаллуси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбир ўтказиладиган жой ва сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт комиссияси йиғилиши баёни ва «Ўзбекнаво» Бош директори буйруғининг реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳномани қайта расмийлаштириш учун асос ва қайта расмийлаштириб берилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳноманинг дубликатини бериш учун асос ва дубликат берилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг тегишли реквизитлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Гувоҳномалар реестри йилнинг биринчи иш кунидан бошлаб ҳар йили алоҳида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома нусхаси, шунингдек Гувоҳнома бериш билан боғлиқ ҳужжатлар «Ўзбекнаво»нинг тегишли бошқармасида камида уч йил сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир марталик гастроль-концерт гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

олд томони‎

‎‎

‎‎«ЎЗБЕКНАВО» ‎

‎‎ЭСТРАДА БИРЛАШМАСИ

‎‎БИР МАРТАЛИК ГАСТРОЛЬ-КОНЦЕРТ

‎‎ГУВОҲНОМАСИ

BMG 0000 ‎

___-сон ‎

__________________‎

(берилган сана)‎

Тошкент шаҳри ‎
‎‎‎‎Концерт-томоша тадбирнинг ‎номи ‎‎ёки
‎унда иштирок ‎этадиган ‎асосий хонандалар
_______________________‎
‎‎Концерт-томоша тадбири
‎ўтказиладиган жой
_______________________‎
Концерт-томоша тадбири
‎ўтказиладиган сана
‎_______________________‎
Гувоҳнома эгаси ‎ _______________________‎
Ташкилот раҳбари – жавобгар шахс ‎ _______________________‎
‎‎Ташкилотнинг жойлашган ери
‎(почта манзили), телефон рақами
_______________________‎
СТИР ‎ _______________________‎
‎Бош директор ‎ _______________________‎‎

(Ф.И.О.)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

орқа томони ‎

‎Гувоҳнома беришнинг талаблари ва шартлари:

‎‎1. Тадбирни ташкил этишда қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этиш;

‎‎2. Тадбир давомида миллий анъаналар ва қадриятларни ҳурмат қилиш ҳамда саҳна маданиятига амал қилиш;‎

‎‎3. Тадбирни Гувоҳномада кўрсатилган сана, белгиланган жой ва вақтда ўтказиш;

‎‎4. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасига тақдим этилган дастур ёки сценарийга қатъий риоя этиш;

‎‎5. Тадбир ўтказиладиган кун ёки жой, тадбир дастури ёки сценарийсига ўзгартириш киритиш зарурати бўлганда, бу ҳақда «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасига дарҳол ёзма равишда хабар бериш.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир марталик гастроль-концерт гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«Ўзбекнаво»
‎эстрада бирлашмасига ‎

А Р И З А ‎

Сиздан _____________________________________ га 20__ йил ____________ ойининг

‎‎(юридик шахснинг номи)

‎‎____ кун(лар)и _______________________ да жойлашган ______________________ да

(тадбир ўтказиладиган жой манзили)

(тадбир ўтказиладиган жой)‎
‎‎_____________________________________________ концерт-томоша тадбир(лар)ини

‎‎(тадбир номи ёки хонанда(лар)нинг фамилияси ва исми)

‎‎ўтказиш учун Бир марталик гастроль-концерт гувоҳномасини расмийлаштириб беришингизни сўрайман.

‎‎Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда:

1. Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;‎‎

‎‎2. Тадбир дастури (сценарийси);
‎‎3. Гувоҳнома олиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

‎‎__________________________________

‎‎(талабгорнинг жойлашган ери (почта манзили)

‎‎‎‎__________________________________

‎‎(телефон рақами) ‎

__________________________________ ‎‎

‎‎(СТИР) ‎

____________________‎

М.Ў‎

____________________

(юридик шахс номидан
‎иш олиб борувчи шахснинг лавозими)‎

(Ф.И.О.)‎

20__йил «__» __________‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 14-сон, 190-модда)