Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
«Эркин муомалага чиқариш» божхона режимига мувофиқ шартли чиқариб юборилаётган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 6 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1404-3]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 1 апрелдаги 01-02/12-13-сонли ««Эркин муомалага чиқариш» божхона режимига мувофиқ шартли чиқариб юборилаётган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1404-6, 18.04.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 370-сон «Товарларни божхонада электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 9-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 9 августдаги 01-02/12-32-сон қарори (рўйхат рақами 1404, 2004 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 36-сон, 404-модда) билан тасдиқланган «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимига мувофиқ шартли чиқариб юборилаётган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис З. ДЎСАНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 7 февраль,
01-02/12-16-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 10-сон, 136-модда)