Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 8 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2328-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 20 ноябрдаги 161, 2017-63-сонли «Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2328-2 23.11.2017 й.) асосан 2018 йилнинг 1 январидан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ–4453-сон «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 29-сон, 327-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 3 февралдаги 12, 2012-7-сонли қарори (рўйхат рақами 2328, 2012 йил 16 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 7-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 17 январь,
4-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 17 январь,
2013-2-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 17 январдаги 4, 2013-2-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«9. Солиқ ва ҳисобот даври йил чорагидир.».
2. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«17. Тўловчилар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига Заргарлик буюмларига акциз солиғи ҳисоб-китобини йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда тақдим этади.».
3. 3-иловада:
«Солиқ даври» деган сўзлар «Календарь йил» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
номидан «(микрофирма ва кичик корхоналар учун)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 6-сон, 83-модда)