Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 30 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 949-7]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/2-сонли «Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 949-8, 06.07.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) қонунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ–1438-сон «2011–2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 2000 йил 26 апрелда 420-сон билан тасдиқланган Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 949, 2000 йил 25 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 14-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси в. в. б. У. МУСТАФОЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 29 декабрь,
36/2-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 62-модда)