Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Тижорат банклари ликвидлилигини бошқаришга бўлган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 29 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 559-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/6-сонли «Тижорат банкининг ликвидлилигини бошқаришга бўлган талаблар тўғрисидаги низом, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 559-2, 13.08.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон «2011—2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси в. в. б. У. МУСТАФОЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 29 декабрь,
36/1-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 59-модда)