ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИнинг
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИнинг
Қарори
2008 йил 13 майдаги Ўзбекистон Республикаси Устюрт минтақасидаги Урга, Куаниш ва Акчалак гуруҳига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2053-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2017 йил 10 январдаги 01-02/12-66 ва 2017/03-1-сонли «2008 йил 13 майдаги Ўзбекистон Республикаси Устюрт минтақасидаги Урга, Куаниш ва Акчалак гуруҳига тегишли маҳсулот тақсимотига оид битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2053-2, 17.01.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2009 йил 2 ноябрдаги 01-02/12-22, ЭГ-01/10-7233-сон қарори (рўйхат рақами 2053, 2009 йил 14 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 50-51-сон, 546-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Устюрт минтақасидаги Урга, Куаниш ва Акчалак гуруҳига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат Божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 25 декабрь,
01-02/19-37-сон
Ташқи иқтисодий алоқалар вазири Э. ГАНИЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 25 декабрь,
ЭГ-01/10-8808-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2012 йил 25 декабрдаги 01-02/19-37 ва ЭГ-01/10-8808-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
2008 йил 13 майдаги Ўзбекистон Республикаси Устюрт минтақасидаги Урга, Куаниш ва Акчалак гуруҳига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банддан «ва божхона органларида» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 14-банддан «ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Экспертиза ўтказиш ва экспорт қилинаётган табиий газ учун маҳсулот келиб чиқувчи давлат сертификатининг берилиши Ўзбекистон Республикасида товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ (рўйхат рақами 2131, 2010 йил 13 август) («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2010 й. 33-сон, 279-модда).»
4. 24-банднинг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.
5. Мазкур ўзгартиришлар «Ўзбекнефтегаз» МХК ва «PETRONAS Carigali (Urga) Ltd» компанияси билан келишилган.
«Ўзбекнефтегаз» МХК бошқарув раиси Ш. ФАЙЗУЛЛАЕВ
2012 йил 14 декабрь
«PETRONAS Carigali (Urga) Ltd» бошлиғи И. НАДАРАДЖАХ
2012 йил 14 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 4-сон, 50-модда)