ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИнинг
буйруғи
Давлат ветеринария назорати остидаги юкларни экспорти, импорти ҳамда транзитида ветеринария ҳужжатларини расмийлаштириш ва уларни ташиш қоидаларининг 1-иловасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 22 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1302-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг 2018 йил 29 январдаги 20-сонли ««Давлат ветеринария назорати остидаги юкларни экспорти, импорти ҳамда транзитида ветеринария ҳужжатларини расмийлаштириш ва уларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1302-3, 08.02.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 сентябрдаги ПҚ–1816-сон «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солишга доир чора-тадбирларни давом эттириш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 38-сон, 434-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси бошлиғининг 2003 йил 25 июлдаги 4-а-сон буйруғи билан тасдиқланган Давлат ветеринария назорати остидаги юкларни экспорти, импорти ҳамда транзитида ветеринария ҳужжатларини расмийлаштириш ва уларни ташиш қоидаларининг (рўйхат рақами 1302, 2004 йил 22 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 38-модда) 1-иловаси иловага* мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ Н. ЮЛДАШЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 28 декабрь,
77-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 4-сон, 49-модда)