Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
«Муҳрлар ва штампларни тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 18 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1077-2
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2018 йил 17 майдаги 137-сонли «Муҳрлар ва штампларни тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1077-4, 01.06.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ–4453-сон «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 327-модда) 8-бандига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2001 йил 15 сентябрдаги 255-сон «Муҳрлар ва штампларни тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1077, 2001 йил 27 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 20-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 31 октябрь,
153-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 3-сон, 40-модда)