ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Импорт шартномаларини ҳисобга қўйиш ва улар тўловини хўжалик субъектларининг ўз валюта маблағлари ҳисобидан импорт тўловни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 4 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1514-3 ]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 27 сентябрдаги 33/3, 75, 65, 01-02/19-18-сонли «Импорт шартномаларини ҳисобга қўйиш ва улар тўловини хўжалик субъектларининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1514-6, 07.10.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 6-модда) қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2005 йил 24 сентябрдаги 268-В, 64, 94, 01-02/19-22-сонли қарори (рўйхат рақами 1514, 2005 йил 4 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 40-сон, 309-модда) билан тасдиқланган «Импорт шартномаларини ҳисобга қўйиш ва улар тўловини хўжалик субъектларининг ўз валюта маблағлари ҳисобидан импорт тўловни амалга ошириш тартиби тўғрисида низом»га иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 22 декабрь,
35/2-сон
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2012 йил 22 декабрь,
15-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 22 декабрь,
95-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 22 декабрь,
01-02/19-49-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 14-модда)