ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Ваколатли банкларда экспорт ва бартер контрактларини ҳисобга қўйиш ва уларнинг бажарилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 28 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 954-6]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 23 августдаги 28/2-сонли «Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида эркин сотишга мўлжалланган ишлаб чиқариш-техника товарлари ва маҳсулотларини божхонада расмийлаштириш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 954-8, 05.09.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, 1-2-сон, 6-модда) қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 29-сон, 328-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 2000 йил 24 июнда 393-сон билан тасдиқланган «Ваколатли банкларда экспорт ва бартер контрактларини ҳисобга қўйиш ва уларнинг бажарилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом»га (рўйхат рақами 954, 2000 йил 9 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 15-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор 2013 йил 1 январдан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 22 декабрь,
35/3-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 601-модда)