Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Инспекциянинг асосий вазифалари ва функциялари

III. Инспекциянинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

IV. Якунловчи қоида

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг ташкилий тузилмаси

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган айрим қарорлари рўйхати

 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) мулкчилик шакллари ва идоравий мансублигидан қатъи назар алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, стандартлар, техник регламентлар талаблари, лицензиялар талаблари ва шартлари, сертификатлаштирилган ускуналардан фойдаланишнинг белгиланган тартиби, телекоммуникациялар, почта алоқаси, даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматининг сифат нормативлари бажарилиши ҳамда уларга риоя қилиниши, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланиш юзасидан давлат назорати органи ҳисобланади.
2. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Бутунжаҳон почта уюшмаси Конвенциясига ва Битимига, Электр алоқаси Халқаро Уюшмаси тавсияларига, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази