18.12.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2405
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи, 18.12.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2405
Кучга кириш санаси
28.12.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 09.03.2015
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ–4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 346-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 10 сентябрдаги 190-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 384-модда) мувофиқ буюраман:
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2007 йил 29 декабрдаги 269-сон «Магистратура тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1765, 2008 йил 4 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 6-7-сон 28-модда);
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ–4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 346-модда), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 15-16-сон, 104-модда) ва 2007 йил 10 сентябрдаги 190-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 384-модда) қарорларига мувофиқ магистратура фаолиятини тубдан такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш, кадрлар тайёрлаш сифати ва рақобатбардошлигини кучайтириш, «магистр» даражасини бериш бўйича диссертация иши мазмуни ва сифатига қўйиладиган мезонлар ва талаблар ҳамда халқаро таълим стандартлари даражасида олий таълим муассасаларида магистрлар тайёрлаш тартибини белгилайди.
7. Магистрларнинг тайёргарлигига нисбатан қўйиладиган умумий малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, шунингдек аниқ мутахассислик бўйича магистрларнинг тайёргарлигига нисбатан қўйиладиган малака талаблари ушбу қарорга асосан олий таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган магистратура мутахассисликлари давлат таълим стандартларида белгиланади.
10. Магистратура таълим дастурларига нисбатан қўйиладиган умумий талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, шунингдек аниқ мутахассислик бўйича магистратура таълим дастурларига нисбатан қўйиладиган талаблар ушбу қарорга асосан олий таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган магистратура мутахассисликлари давлат таълим стандартларида белгиланади.
15. Магистратурада талабанинг мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган намунавий шаклдаги шахсий календарь иш режаси (бундан буён матнда иш режа деб юритилади) асосида таълим олишига магистратура бўлими бошлиғи, тегишли факультет декани ва кафедра мудири ҳамда илмий раҳбар (илмий маслаҳатчи) масъул ҳисобланади.

1. Ўқув ва ўқув-услубий ишлар

Чора-тадбир номи

Бажарилиш муддати

Изоҳ

1. Назарий таълим1—3-семестрлар1—3-семестрлар ҳафтасига ___соатдан
2. Мустақил таълим учун ўқув топшириқларини бажарилишиЎқув даври мобайнидаҲар бир фаннинг ўқув режасига мувофиқ
3.Ўқув фанларидан реферат, маърузалар тайёрлаш1—3-семестрларҲар бир фаннинг ўқув режасига мувофиқ
4.Мутахассислик фанлар бўйича:
— Ўқув топшириқларни тўплами
3-семестр охиригачаАниқ бир ўқув фани бўйича
— Масала ва топшириқлар тўпламиАниқ бир ўқув фани бўйича
— Кейслар ишлаб чиқишШартнома тузилган ташкилотлар материаллари асосида
5.Давлат аттестациясидан ўтиш4-семестр тугаганидан сўнгЎқув жараёни жадвали асосида

2. Илмий-тадқиқот ишлари

Т/р

Чора-тадбир номи

Бажарилиш муддати

Изоҳ
1.Диссертациясини танлаш ва мавзусини тасдиқлатиш1 семестр бошидаИлмий раҳбар маслаҳати бўйича
2.Магистрлик диссертацияси мавзуси бўйича мақолаларни тайёрлаш ва нашр этишЎқув даври мобайнида (дастлабки ҳимояга киргунга қадар)2 та мақоладан кам эмас (тезис)
3.Амалиётга боғлиқ муаммоларни ўрганиб, уларни илмий ҳал қилиш бўйича аниқ тавсиялар ишлаб чиқиш1—3 семестр
4.Танланган тадқиқот мавзуси бўйича илмий-тадқиқот, тажриба синов ишларини ўтказишЎқув даври мобайнидаТадқиқот дастурига мувофиқ
5.Магистрлик диссертациясини тугаллаш4 семестр охирида
6.Магистрлик диссертациясини ҳимоялаш4 семестр охиридаЎқув жараёни ўқув графиги бўйича
7.Кафедранинг илмий ва инновация тадқиқотлари ва хўжалик шартнома ишларида иштирок этишЎқув даври мобайнидаИлмий раҳбар маслаҳати бўйича
8.Талабалар ва ёш олимлар илмий конференцияларида иштирок этишЎқув даври мобайнидаИлмий маъруза ёки мақола билан
9.Талабалар фан олимпиадаларида иштирок этишЎқув даври мобайнидаИлмий раҳбар тавсияси асосида
10.Илмий тўгарак ва семинар ишларида фаол иштирок этишЎқув даври мобайнидаТадқиқот мавзуси бўйича
3. Илмий-педагогик ишлар

Чора-тадбир номи

Бажарилиш муддатиИзоҳ
1.Кафедранинг етакчи профессор-ўқитувчиларининг ўқув машғулотларига қатнашиш1—3 семестр
Ўқув машғулотлари бакалавриат (коллеж, лицей) да илмий раҳбар маслаҳати ва кафедранинг қарори бўйича ўтказилади
2.Академик гуруҳларда машғулотлар ўтказиш (илмий раҳбар ёки етакчи профессор-ўқитувчилар иштирокида)
3.Фанлар бўйича педагогик технологияларни ишлаб чиқиш ва ўқув-услубий тўпламларни тайёрлашда иштирок этиш2-3 семестрАниқ ўқув фани бўйича
4.Бакалавриат талабалари билан ўқув-маслаҳат ва тарбиявий ишларни ўтказиш1—3 семестрФакультет деканати тавсияси асосида
4. Малакавий амалиёт фаолияти

Чора-тадбир номи

Бажарилиш муддатиИзоҳ
1.Илмий-тадқиқот ва малакавий амалиёт фаолиятини ўтказиш учун ташкилот (корхона, бўлинма) билан шартнома тузиш. (Шартномани тузишда олий таълим муассасаси раҳбарияти ва илмий раҳбар магистратура талабасига амалий ёрдам кўрсатади)Магистратурага қабул қилинганлиги тўғрисида буйруқ расмийлаштирил-гандан сўнг 1 ой мобайнидаМагистратура талабаси бутун ўқув даври мобайнида илмий-тадқиқот ва амалий фаолиятини бевосита шартнома тузилган ташкилот (корхона, бўлинма) билан алоқада амалга оширади
2.Шартнома тузилган ташкилотда малакавий амалиёт ўтиш4 семестрЎқув режа асосида
3.Тадқиқот мавзуси бўйича тақдимотни тайёрлаш4 семестр, малакавий амалиёт тугаганидан сўнгАмалиёт раҳбари иштирокида, график бўйича

Иш босқичлари ва тадбирларнинг асосий мазмуни

Бажариш муддатиНатижалар: бажарилганлиги бўйича белги
1. Тадқиқот ўтказишга тайёргарлик
1.Тадқиқот объекти ва мавзусини аниқлаш
2.Тадқиқот мавзусини танлаш
3.Танланган мавзу бўйича библиография ва ахборот ресурслар, кутубхона фондлари ва электрон ресурслари билан танишиш

Библиографик рўйхат тузиш.
4.Кафедрада мавзуни тасдиқлатиш
5.Ахборот манбалари ва ҳужжатларини (адабиёт ва электрон ресурслар) чуқур ўрганиш

Библиографик рўйхатга қўшимча адабиётларни киритиш

Конспект, аннотация ва тақризларни тайёрлаш

Библиографик таҳлилни тузиш.
Тадқиқот учун зарур бўлган усул ва йўналишлар рўйхатини тузиш

Келтирилган усул ва йўналишларни ўрганиб чиқиш, улардан асосий ва ёрдамчиларини шахсий тадқиқот ўтказиш учун танлаш
6.Илмий-тадқиқот муаммосини шакллантириш ва тавсифлаш

Тадқиқот жараёнида жавоблар олинадиган саволларни тузиш
7.Тадқиқот долзарблиги, янгилиги ва амалий аҳамиятга эгалигини асослаш.

Тадқиқот мавзуси бўйича мавжуд вазиятлар классификацияси ва нуқтаи назарлар қиёсий таҳлилини амалга ошириш. Хулосаларда муаммонинг ўрганилганлик даражаси, илмий (назарий) жиҳатдан янгилик аломатлари, тадқиқот мавзусини долзарблигини акс эттириш

Замонавий ҳолатдаги масалалар таҳлилини амалда кўриш.
Хулосаларда амалий (қўшимча) жиҳатдан янгилик аломатлари, тадқиқот мавзусининг долзарблигини акс эттириш
8.Тадқиқот объектининг фарқловчи хусусиятларини аниқлаш ва шакллантириш
9.Ишчи гипотезани суриш ва шакллантириш
10.Ҳал бўлиши керак бўлган топшириқларни шакллантириш ва мақсадни ҳамда жавоб олиши керак бўлган тадқиқот саволларини аниқлаш.
11.Тадқиқот ҳажми, назарий ва тажрибавий материалларни танлаш тамойил (принципи)ни аниқлаш
12.Терминологияни аниқлаш. Қўлланиладиган терминлар (атамалар) картотекасини очиш, карточкаларга уларнинг мазмунини киритиб бориш
II. Илмий-тадқиқот ишларни режалаштириш
1.Тадқиқот календарь (дастур) режасини тузиш
Тадқиқот босқичларини кетма-кетлигини ва бажарилиш муддатини, ҳамда унинг айрим босқичлари ва масалаларини аниқлаш.

Тушунтириш хатини тайёрлаш.
2.Магистрлик диссертациясининг структура-мантиқий схемасини тузиш
III. Тадқиқотни амалга ошириш: материаллар йиғиш (ёки тажриба синовлар ўтказиш)
1.Мақсад, масалалар ва гипотезага мувофиқ тадқиқот усулини танлаш ва асосламоқ (процедура услуби, усули, асбоблари)
2.Тадқиқот терминологиясини аниқлаш: асосий тушунчаларни аниқланишини таҳлил этиш, солиштириш, классификациялаш, умумлаштириш ва бошқалар орқали терминологияга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш

Натижаларни қайд қилиш ва расмийлаштириш.
3.Танланган илмий услубларни қўллаб, таклиф этилаётган, олға сурилаётган гипотезани исботлайдиган, янги илмий ахборотни тадқиқот ўтказиш асосида олиш:

Тажриба синовларни ўтказиш. Олинган маълумотларни дастлабки тизимлаштиришини ўтказиш

Тажриба синов материалларини йиғиш

Маълумотларни умумлаштириш, мавжуд маълумотлар билан солиштириш, таҳлил қилиш ва интерпертациясини ўтказиш, улар қандай маъно беришини аниқлаш
4.Олинган маълумот (натижалар)ни янгилик, объективлик ва шубҳасизлик, ишончлилик ва бутунлик (тўлиқлик) талабларига жавоб беришини текшириш. (Бунда математик статистика усулларини қўллаш)
5.Маълумот ва натижалар таҳлили тугалланган деган қарорга келиш:
а) Асосий иш қисмини тугаган деб билиш;
б) Маълумотларни қўшимча йиғиш ва танлаб олиш (саралаш)
6.Диссертациянинг асосий қисмини ёзиш
7.Ҳар бир иш қисмини (бўлимини) тугаллангани ва бутун иш ҳажмидаги ишончлилик далилларини қайта текшириш.
8.Хулосалар ва таклифларни шакллантириш:
а) қўйилган муаммонинг мавжудлиги ва ечимини изоҳлаш;
б) натижаларнинг амалий аҳамияти ва олинган натижалардан фойдаланиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш
9.Хулоса ёзиш
10.Олға сурилган гипотезани олинган хулосалар билан солиштириш
11.Мақсад таърифланиши, асосий масалалар ва уларни хулосаларга мослигини аниқлаш
12.Диссертация ишига кириш қисмини ёзиш
IV. Илмий-тадқиқот ишларни натижаларини расмийлаштириш
1.Иш текстини дастлабки вариантини тайёрлаш
2.Ишни илмий раҳбарга тақдим этиш
3.Илмий раҳбарнинг ўзгартиришларини фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олиб ишни қайта кўриб чиқиш ҳамда ишга тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш
4.Диссертацияни талабга мувофиқ расмийлаштириш
V. Илмий-тадқиқот ишнинг натижаларини ҳимояга тақдим этиш
1.Диссертацияга аннотация тайёрлаш
2.Диссертацияга 2 та (ички ва ташқи) тақриз олиш
3.Диссертацияга илмий раҳбарнинг тақризини олиш
4.Кафедра мудиридан диссертацияни ҳимоя қилишга рухсат олиш
5.Кўпи билан 20 дақиқалик маъруза ва тақдимот материалларини (слайдлар) тайёрлаш
6.Диссертация ишини дастлабки ҳимоясини кафедра(лар)дан (ишлаб чиқариш корхона-ташкилотдан) ўтиш
7.Дастлабки ҳимояда берилган таклиф ва тавсияларнинг зарур қисмларини диссертация ишига киритиш
8.Расмий ҳимоя учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ва топшириш

«НАМУНА»

М У Н Д А Р И Ж А

Кириш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

3

I боб.

Ташкилот ташқи иқтисодий фаолиятининг назарий асослари . . . . . . . . . . . 8
1.Ташкилотнинг ташқи иқтисодий фаолияти ва унинг турлари. .. . . . . . . . . . . . . . 8
2.Ташкилотнинг хорижий бозорларга кириш ва у ердаги маркетинг стратегиялари . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 15
3.Ташкилотнинг маркетинг хизматини ташкил этиш тамойиллари... . . . . . . . . . . . 26
I боб бўйича хулоса . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .
II боб.«WESTONE AZIYA» МЧЖ фаолиятининг таҳлили .. .. .. .. .. . . . . . . . . . . . . . 36
1.«Westone Aziya» ташкилот фаолияти, таркибий тузилиши ва бошқарув тизими 36
2.«Westone Aziya» ташкилотнинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили 40
3.«Westone Aziya» ташкилотнинг ташқи иқтисодий ва маркетинг фаолияти . . . . .49
II боб бўйича хулоса . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .
III боб.Иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш даврида «WESTONE AZIYA» МЧЖнинг ташқи иқтисодий фаолиятини такомиллаштириш йўллари . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .60
1.Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш орқали ташкилотларни ташқи иқтисодий фаолиятини такомиллаштириш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 60
2.«Westone Aziya» ташкилот фаолиятини такомиллаштириш йўллари. . . . . . . . . . . 68
III боб бўйича хулоса . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .. . . . . . . . . . .74
Хулоса . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .78
Илова . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 84
Адабиётлар рўйхати . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . ... . . . . . . . . . . 90