Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг
Қарори
Шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 29 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1279-4]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 28 апрелдаги 3, 67-сонли «Шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари тўғрисида намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1279-7, 05.05.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ–4453-сон «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 327-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ–4453-сон Фармони)»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат мулки қўмитасининг 2003 йил 27 сентябрдаги 05-20-401, 14 ва 01/23-55-сон қарори (рўйхат рақами 1279, 2003 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 17-18-сон) билан тасдиқланган Шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари тўғрисидаги намунавий низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Адлия вазири Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 29 ноябрь,
3-сон
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2012 йил 29 ноябрь,
11-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 48-49-сон, 543-модда)