Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (кейинги матнларда — Қонун) 13-моддасига кўра тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тегишли давлат органи томонидан «бир дарча» принципи бўйича ва қоида тариқасида, хабардор қилиш асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (бундан буён матнда МСИЮтК деб юритилади) 67-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишнинг қонунийлигини исботлаш мажбурияти рўйхатдан ўтказувчи орган зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Текшириш қонунда белгиланган асослар мавжуд бўлмасдан ўтказилган ҳолда, у ноқонуний ҳисобланади ва ФПК 71-моддасининг иккинчи қисми, ИПК 66-моддасининг иккинчи қисми ва МСИЮтК 65-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ текшириш натижасида олинган маълумотлар далил сифатида қабул қилинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2777-сонли Қарорининг 2-банди билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси зиммасига тадбиркорлик субъектларини нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, назорат-касса машиналарини, ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш, шунингдек ўрнатилган тартибда талон ва чеклар бериш, нақд тушумни ўз вақтида ва тўла ҳажмда инкассация қилиш масалалари юзасидан, белгиланган тартибга мувофиқ, биринчи навбатда савдо комплексларида, чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш ташкилотларида доимий асосда текширувларни ўтказиб туриш юклатилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Қонун 39-моддасининг ўн биринчи қисмига кўра тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмаларининг аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар тадбиркорлик фаолияти субъектлари сўровига кўра мазкур бирлашмалар вакилларининг иштирокида амалга оширилиши мумкин.
11. Судлар инобатга олишлари лозимки, Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилиб, унга мувофиқ қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти субъектининг фойдасига талқин этилади.
13. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 329-моддасининг 13-бандига ва 330-моддасининг 3-бандига кўра тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади. Ушбу қоида мазкур тоифадаги ишлар бўйича суд ҳужжатлари устидан шикоят қилинганда ҳам татбиқ этилади.
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 27 апрелда 1948-сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида»ги Йўриқноманинг 3-бандига кўра юридик ва жисмоний шахслар ўзларига ҳисоб-китоб ва касса хизматларини кўрсатиш учун банкларни мустақил равишда танлайдилар ҳамда бир ёки бир неча банкларда миллий ва чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, шунингдек жамғарма, муддатли, ссуда ва бошқа депозит ҳисобварақларини очиш ҳуқуқига эгалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2001 йил 10 июнда 1044-сон билан рўйхатга олинган «Ҳисобварақлар очиш, мижозлар ҳисобварақларига маблағ ўтказиш ва ҳисоблаб чиқариш, иш ҳақи ва қонунларда назарда тутилган бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул бериш тартиби бўйича белгиланган талабларни бузганлик учун тижорат банкларига нисбатан жарима жазо чораларини қўллаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 4-бандига кўра Марказий банк меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган барча зарурий ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин банклар томонидан ҳисобварақлар очишда сабабсиз кечиктирилганлик ёки очишдан бош тортганлик, шунингдек мазкур турдаги ҳисобварақ очиш учун ортиқча ҳужжатларни талаб қилганлиги учун банк устав сармояси белгиланган энг кам миқдорининг 0,02 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, тадбиркорлик субъектларига қонуний фаолиятни амалга оширишда, жумладан, солиқ, молия ва статистика органларига ҳисоботлар топширишда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга оид қонуний имтиёзлар, преференциялар қўллашда, муҳандислик-коммуникация тармоқлари (энергия, газ, сув, канализация, иссиқлик таъминоти ва бошқа)га уланишга рухсат олинишида, пул маблағлари ёки моддий бойликлардан эркин фойдаланишида давлат органлари ёки мансабдор шахслар томонидан ноқонуний аралашувлар, чекловлар, сансалорликлар ва бошқа шу каби тўсқинликларга йўл қўйилганлиги ҳолатлари аниқланса, суд уларга нисбатан тегишли чоралар қўллаш ҳақида хусусий ажрим чиқариши ёки шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилиши лозим.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази