LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 189-сонли «Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2012 йил 7 августдаги ПҚ-1798-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2012 йил 7 августдаги ПҚ-1799-сон қарорлари)» 2012 йил 6 сентябрдаги 261-сон қарорининг 2-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг туризм фаолиятини лицензиялаш комиссияси таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 497-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 113-модда) билан тасдиқланган Туризм фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 8-бандининг олтинчи хатбошидаги «миқдори тўғрисидаги банк маълумотномаси» сўзлари «миқдорини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.