ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
«ЭНЕРГИЯ БИЛАН ТАЪМИНЛОВЧИ ТАШКИЛОТЛАР ТОМОНИДАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИГА МУДДАТИ ЎТКАЗИБ ЮБОРИЛГАН ДЕБИТОРЛИК ҚАРЗЛАРИНИ УНДИРИБ ОЛИШ ЧОРАЛАРИНИ КЎРИШ УЧУН МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ҲАМДА ҲАМКОРЛИКДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР НАТИЖАЛАРИНИ МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ ҚАРОРГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 27 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1437-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 28 августдаги 2017-44-сонли «Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва уларнинг электр таъминоти корхоналари томонидан давлат солиқ хизмати органларига муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзларини ундириб олиш чораларини кўриш учун маълумотларни тақдим этиш ҳамда ҳамкорликда амалга оширилган ишлар натижаларини мониторинг қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1437-4, 12.09.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли «Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 44-сон, 460-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сонли «Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 35-сон, 382-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2004 йил 9 декабрдаги 2004-68-сонли «Энергия билан таъминловчи ташкилотлар томонидан давлат солиқ хизмати органларига муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзларини ундириб олиш чораларини кўриш учун маълумотларни тақдим этиш ҳамда ҳамкорликда амалга оширилган ишлар натижаларини мониторинг қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга (рўйхат рақами 1437, 2004 йил 25 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 52-сон, 528-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 30 август,
2012-27-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 39-сон, 463-модда)