ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
РЕСПУБЛИКА «МАҲАЛЛА» ЖАМҒАРМАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ БАНКИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
РЕСПУБЛИКА «МАҲАЛЛА» ЖАМҒАРМАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ БАНКИНИНГ
Қарори
ИШЛАМАЁТГАН ОНАЛАРГА БОЛАНИ ИККИ ЁШГА ТЎЛГУНГАЧА ПАРВАРИШ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ҲАР ОЙЛИК НАФАҚА ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 21 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1112-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Маҳалла» Республика жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг 2013 йил 15 майдаги 37-Қ, 47, 107, 08-10/106-сонли «Ишламайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга кадар уни парвариш қилганлиги учун ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор. шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1112-3, 29.05.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 июндаги 165-сон «Ижтимоий нафақалар тайинлаш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда оилаларнинг жами даромадлари янада тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 23-24-сон, 259-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Республика «Маҳалла» жамғармаси ва Халқ банки қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Республика «Маҳалла» жамғармаси, Халқ банкининг 2002 йил 8 февралдаги 11/501, 32, 16 ва 8-сонли қарори (рўйхат рақами 1112, 2002 йил, 14 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил 5-сон) билан тасдиқланган «Ишламаётган оналарга болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 29 август,
49-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 29 август,
63-сон
Республика «Маҳалла» жамғармаси бошқаруви раиси А. АХМЕДОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 29 август,
225-сон
Халқ банки бошқаруви раиси Н. НАЗАРОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 29 август,
08-10/234-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 38-сон, 444-модда)