Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг
буйруғи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ-СОҒЛОМЛАШТИРИШ ВА СПОРТ ИНШООТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 21 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1550-3]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2020 йил 26 октябрдаги 12-мҳ-сонли «Ўзбекистон Республикасининг жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1550-4, 11.11.2020 й.) асосан 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 147-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ–4453-сон «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 327-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 апрелдаги 96-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 104-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2006 йил 10 февралдаги 84-сон буйруғи (рўйхат рақами 1550, 2006 йил 6 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 10-сон, 78-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Т. ҚЎЗИЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 22 август,
848-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 38-сон, 442-модда)