ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ
буйруғи
ДАРЁ ТРАНСПОРТИНИ ТЕХНИК ИШЛАТИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 7 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 990-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 26 октябрдаги 26-сонли «Дарё транспортини техник ишлатиш қоидалари, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 990-7, 10.11.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги ПФ–3080-сонли «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 10-сон, 77-модда), 2012 йил 16 июлдаги ПФ–4453-сонли «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 327-модда) фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 3 октябрдаги 342-сонли «Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2002 й., 10-сон, 56-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг бошлиғи томонидан 2000 йил 30 ноябрдаги 01/960-сон билан тасдиқланган Дарё транспортини техник ишлатиш қоидаларига (рўйхат рақами 990, 2000 йил 6 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 йил, 23-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бошлиқ А. АБДУВАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 8 август,
142-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 36-сон, 420-модда)