Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
АВТОМОБИЛЛАРГА ЁНИЛҒИ ҚУЙИШ ШОХОБЧАЛАРИ ТОМОНИДАН МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТГА НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ЧАКАНА НАРХИ БИЛАН БЕЛГИЛАНГАН ЧЕКЛАНГАН УСТАМАДАН ОРТИҚ БЎЛГАН ХАРИД НАРХИ ЎРТАСИДАГИ ТАФОВУТНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 25 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2381]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 2 апрелдаги 34, 2013-20-сонли «Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари томонидан маҳаллий бюджетга нефть маҳсулотларининг чакана нархи билан белгиланган чекланган устамадан ортиқ бўлган харид нархи ўртасидаги тафовутни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2381-1, 09.04.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 296-сонли қарори билан тасдиқланган Нефть маҳсулотлари сотувчи корхоналарнинг чекланган устамаларини шакллантириш тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 13-сон, 102-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари томонидан маҳаллий бюджетга нефть маҳсулотларининг чакана нархи билан белгиланган чекланган устамадан ортиқ бўлган харид нархи ўртасидаги тафовутни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 29 июнь,
51-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 29 июн,
2012-22-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 29 июндаги 51, 2012-22 – сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари томонидан маҳаллий бюджетга нефть маҳсулотларининг чакана нархи билан белгиланган чекланган устамадан ортиқ бўлган харид нархи ўртасидаги тафовутни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги
низом
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 296-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 13-сон, 102-модда) билан тасдиқланган Нефть маҳсулотлари сотувчи корхоналарнинг чекланган устамаларини шакллантириш тўғрисидаги низомга мувофиқ автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари томонидан маҳаллий бюджетга нефть маҳсулотларининг чакана нархи билан белгиланган чекланган устамадан ортиқ бўлган харид нархи ўртасидаги тафовутни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 296-сонли қарори билан тасдиқланган Нефть маҳсулотлари сотувчи корхоналарнинг чекланган устамаларини шакллантириш тўғрисидаги низомга мувофиқ бутун республика бўйича ягона чакана нархлар марказлаштирилган тартибда белгиланадиган нефть маҳсулотлари бўйича, агар чакана нарх билан сотиб олиш нархи ўртасидаги тафовут автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасининг белгиланган чекланган устамасидан ортиқ бўлган тақдирда, ортиқ сумма маҳаллий бюджетга ўтказилади (кейинги ўринларда маҳаллий бюджетга ўтказилиши лозим бўлган нархлардаги тафовут деб юритилади).
2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан чакана нархлари белгиланадиган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари томонидан «Ўзнефтмаҳсулот» АК таркибига кирувчи нефть базаларидан олинадиган нефть маҳсулотларига татбиқ этилади (Аи-80, Аи-91, Аи-92, Аи-93 ва Аи-95 маркали автобензинлар, дизель ёқилғиси шунингдек ЭКО дизель ёқилғиси).
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
чакана нарх — жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни ҳисобга олмаган ҳолда ёнилғи қуйиш шохобчалари томонидан реализация қилиш нархи;
чекланган устама — ҳудудий молия органлари томонидан нефть маҳсулотларининг бир тоннасига сўмда белгиланган ёнилғи қуйиш шохобчаси ихтиёрида қолувчи устама миқдори.
II. Маҳаллий бюджетга ўтказилиши лозим бўлган нархлардаги тафовут суммасини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш
4. Маҳаллий бюджетга ўтказилиши лозим бўлган нархлардаги тафовут нефть маҳсулотларининг ҳар бир етказиб берилиши бўйича аниқланади.
5. Маҳаллий бюджетга ўтказилиши лозим бўлган нархлардаги тафовут суммаси қуйидаги формула орқали аниқланади:
Sт = (Pч × Vл) – (Счек+ Нчек × Vт), бунда:
Sт — маҳаллий бюджетга ўтказилиши лозим бўлган нархлардаги тафовут суммаси;
Pч — нефть маҳсулотининг чакана нархи;
Vл — харид қилинган нефть маҳсулотлари бўйича юк хати асосида нефть маҳсулотларини етказиб бериш ҳажми (литрда);
Счек — нефть маҳсулотларини «Ўзнефтмаҳсулот» АК нефть базаларидан автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси жойлашган жойгача ташиш билан боғлиқ транспорт харажатларини ҳисобга олмаган ҳолдаги нефть маҳсулотларини етказиб бериш қиймати;
Нчек — автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасига белгиланган чекланган устама;
Vт —харид қилинган нефть маҳсулотлари бўйича юк хати асосида нефть маҳсулотларини етказиб бериш ҳажми (тоннада).
6. Маҳаллий бюджетга ўтказилиши лозим бўлган нархлардаги тафовут суммасини тўлаш, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари жойлашган жой бўйича ҳар ой нефть маҳсулотлари етказиб берилган ой тугаганидан сўнг уч банк кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
7. Нефть маҳсулотларининг чакана нархи билан белгиланган чекланган устамадан ортиқ бўлган харид нархи ўртасидаги тафовут ҳисоб-китоби мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай тақдим этилади.
8. Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органлари маҳаллий бюджетга ўтказилиши лозим бўлган нархлардаги тафовут ҳисобланган ва тўланган суммалари ҳисобини юритиш учун шахсий ҳисоб варақаларини очадилар.
9. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) 356-моддасига мувофиқ автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари учун ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган база маҳаллий бюджетга ўтказилиши лозим бўлган нархлардаги тафовут суммасига камайтирилади.
III. Якуний қоидалар
10. Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари маҳаллий бюджетга ўтказилиши лозим бўлган нархлардаги тафовут суммасининг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
11. Мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган муддат бузилган тақдирда, муддати ўтказиб юборилган қарз суммасига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун маҳаллий бюджетга олиб қўйиладиган 0,07 фоизли ставка бўйича пеня ҳисобланади.
12. Маҳаллий бюджетга ўтказилиши лозим бўлган нархлардаги тафовут суммасининг тўғри ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш устидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари томонидан маҳаллий бюджетга нефть маҳсулотларининг чакана нархи билан белгиланган чекланган устамадан ортиқ бўлган харид нархи ўртасидаги тафовутни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
| Нефть маҳсулотларининг чакана нархи билан белгиланган чекланган устамадан ортиқ бўлган харид нархи ўртасидаги тафовут | ||||||||||||
| ҲИСОБ-КИТОБИ 20__йилнинг _____________ойи учун | ||||||||||||
| № |
Етказиб бериш санаси | Етказиб берувчининг номи | Нефть маҳсулотининг номи | Юк хатининг санаси ва рақами | Етказиб бериш ҳажми | Етказиб беришнинг умумий қиймати (сўмда) | Белгиланган чекланган устама нархи (1 тонна учун сўмда) | Жами етказиб бериш ҳажмига тўғри келадиган чекланган устама суммаси (сўмда) (6-уст. × 9-уст.) | Белгиланган ягона чакана нарх (1 литр учун сўмда) | Жами етказиб бериш ҳажмига тўғри келадиган чакана нархлардаги етказиб бериш қиймати (сўмда) (7-уст. × 11-уст.) | Маҳаллий бюджетга ўтказилиши лозим бўлган нархлардаги ижобий тафовут суммаси (сўмда) (12-уст. – (8-уст. + 10-уст.))* | |
| тоннада | литрларда | |||||||||||
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 |
| 1. | | | | | | | | | | | | |
| 2. | | | | | | | | | | | | |
| 3. | | | | | | | | | | | | |
| 4. | | | | | | | | | | | | |
| 5. | | | | | | | | | | | | |
| 6. | | | | | | | | | | | | |
| 7. | | | | | | | | | | | | |
| 8. | | | | | | | | | | | | |
| 9. | | | | | | | | | | | | |
| 10. | | | | | | | | | | | | |
| 11. | | | | | | | | | | | | |
| 12. | | | | | | | | | | | | |
| 13. | | | | | | | | | | | | |
| 14. | | | | | | | | | | | | |
| 15. | | | | | | | | | | | | |
| 16. | | | | | | | | | | | | |
| 17. | | | | | | | | | | | | |
| 18. | | | | | | | | | | | | |
| 19. | | | | | | | | | | | | |
| 20. | | | | | | | | | | | | |
| 21. | | | | | | | | | | | | |
| 22. | | | | | | | | | | | | |
| 23. | | | | | | | | | | | | |
| 24. | | | | | | | | | | | | |
| 25. | | | | | | | | | | | | |
| 26. | | | | | | | | | | | | |
| 27 | | | | | | | | | | | | |
| 28. | | | | | | | | | | | | |
| 30. | | | | | | | | | | | | |
| … | | | | | | | | | | | | |
| Жами ой учун | х | х | х | х | х | х | х | | ||||
* Агар ҳисобот даврида ҳисобланган сумма салбий бўлса у ҳолда 13-сатрда «0» қиймати кўрсатилиши керак.
| Раҳбар ___________________________________ | ||||||||||||
| | | | (имзо) | | ||||||||
| Бош ҳисобчи ______________________________ | ||||||||||||
| | | | (имзо) | | ||||||||
| | ||||||||||||
| | М. Ў. | | ||||||||||
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 352-модда)