09.07.2012 йилдаги ПФ-4451-сон
«Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурига мувофиқ ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар ва маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг раҳбарлари ва ходимлари меҳнатини уларнинг ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш бўйича ижтимоий аҳамиятли ишларни амалга оширишга, оила институтини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлашга, жамиятда барқарорлик ва тотувликни таъминлашга қўшган ҳиссасини эътиборга олган ҳолда янада рағбатлантириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматчиларининг меҳнатини рағбатлантириш тўғрисида»ги 1997 йил 13 майдаги ПФ–1778-сон Фармонининг меҳнат ҳақи бўйича Ягона тариф сеткаси разрядларига мувофиқ рағбатлантириш коэффициенти сифатида маошларга 20 фоизли устама ҳақ ўрнатилишини назарда тутувчи 1-бандининг амал қилиши туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари лавозимига ҳамда профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларига нисбатан жорий этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 майдаги ПФ-5732-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2019 й., 06/19/5732/3212-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)