Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги 202-сон «Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 28-сон, 290-модда) 9-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 18 майдаги 5, 18-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги 202-сон «Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ эпизоотик ҳолатларга қарши тадбирларни кучайтириш, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғини ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, санитария-гигиена, ветеринария қоидалари ва нормаларига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида аҳоли пунктларида ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2014 йил 31 декабрдаги 3, 45-сонли қарори (рўйхат рақами 2373-1, 15.01.2015 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 26-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тутқунликда сақлаш — ёввойи ҳайвонларга улар тор (тўсилган) жойда яшайдиган шароитлар яратиш (қафасда, темир панжарали жойда, боғланган ҳолда сақлаш ва ҳоказо) ва уларнинг яшаш жараёни инсонга тўлиқ боғлиқ бўлиши;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2014 йил 31 декабрдаги 3, 45-сонли қарори (рўйхат рақами 2373-1, 15.01.2015 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 26-модда)
питомник — инсоннинг доимий назорати остида бўлган ва ҳайвонларни урчитиш учун фойдаланиладиган, ҳайвонларнинг назорат қилинадиган ҳудуддан чиқиб кетишига тўсқинлик қилувчи чегараларга эга бўлган назорат қилинадиган ҳудуд (муҳит).
2. Ёввойи ҳайвонлар белгиланган тартибда махсус жиҳозланган хоналарда (жонли бурчакларда) ва очиқ майдончаларда, (ҳайвонот боғлари, питомниклар, фермаларда) шунингдек турар жойларда сақланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ёввойи ҳайвонлар қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан мазкур Қоидаларнинг талабларига жавоб берадиган шароитларда ҳайвонларга инсонийлик билан муносабатда бўлишнинг умумэътироф этилган нормаларига мувофиқ сақланиши керак.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Бошқа мамлакатлардан Ўзбекистонга олиб келинган, табиатда тутилган (овланган), зоология дўконларидан, зоопарклардан сотиб олинган, ов ёки балиқ овлашда ва бошқа ҳолларда тутилганлиги учун ҳужжатлар мавжуд бўлса ёввойи ҳайвонлар қонунчиликка мувофиқ равишда сотиб олинган, деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган тартибда берилган ов ва балиқ тутишга рухсатнома, Ўзбекистон ҳудудига ҳайвонларни олиб киришга рухсатнома, касса чеклари, йўл варақалари ва бошқалар ёввойи ҳайвонларни қонунчиликка мувофиқ сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиши мумкин.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ёввойи ҳайвонлар билан савдо қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ питомниклар, зоология дўконлари ва ҳайвонларни сотиш бўйича ихтисослаштирилган бозорларда амалга оширилиши мумкин.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ёввойи ҳайвонлар билан савдо қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 3-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ёввойи ҳайвонлар Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ берилган рухсатномалар асосида тутқунликда ёки питомникда сақланиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2014 йил 31 декабрдаги 3, 45-сонли қарори (рўйхат рақами 2373-1, 15.01.2015 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 26-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни ҳамда заҳарли ҳайвонларни тутқунликда ва ярим тутқунликда сақлашга фақат Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишган ҳолда ташкил этиладиган махсус питомникларда йўл қўйилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2014 йил 31 декабрдаги 3, 45-сонли қарори (рўйхат рақами 2373-1, 15.01.2015 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 26-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва кўпайтириш бўйича питомниклар, шу жумладан ярим тутқун шароитда, шунингдек Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо тўғрисидаги Конвенция (CITES)нинг объекти бўлган ҳайвонлар табиатни муҳофаза қилиш органларида давлат ҳисобига олинади. Ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва кўпайтириш бўйича питомникларни рўйхатга олиш гувоҳномаси питомникнинг давлат ҳисобига олинганлиги тўғрисидаги ҳужжат ҳисобланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2014 йил 31 декабрдаги 3, 45-сонли қарори (рўйхат рақами 2373-1, 15.01.2015 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 26-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ёввойи ҳайвонларни тутқунликда ёки питомникда сақлашга рухсатнома берилган шахслар ҳар йили 1 январгача, рухсатнома берган органларга ҳайвонларнинг сони, тур таркиби ва ҳолати тўғрисида ахборот бериши шарт.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2014 йил 31 декабрдаги 3, 45-сонли қарори (рўйхат рақами 2373-1, 15.01.2015 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 26-модда)
11. Ёввойи ҳайвонларни доимий ёки вақтинча сақлаш учун фойдаланиладиган вольерлар, қафаслар, террариумлар ва бошқа хоналар ўз майдони ва ҳажмига кўра ёввойи ҳайвонларнинг ҳаёти учун қулай шарт-шароитларни таъминлаши, шунингдек уларни аҳоли пунктларида сақлаш учун мазкур Қоидаларнинг иловасида белгиланган шароитлар, шунингдек ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига жавоб бериши лозим.
ёввойи ҳайвонларни Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг рухсатисиз сақлаш;
ёввойи ҳайвонларни (беданадан ташқари) умумий мулкдан фойдаланиладиган (зинапоя майдончалари, чердаклар, ертўлалар, ўтиладиган даҳлизлар), умумий овқатланиш ва савдо жойларида сақлаш;
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг рухсатномасисиз тутқунликда ва питомникларда сақланаётган ҳайвонларни ўзбошимчалик билан табиатга чиқариб юбориш;
қутуришга ҳамда одам ва ҳайвонлар учун умумий хавфли бўлган бошқа алоҳида зооноз касалликларига қарши эмланмаган ҳайвонларни сақлаш;
яшаб кетишга қодир бўлмаган ҳайвоннинг азоб чекишини тўхтатиш зарур бўлганда, башарти азобланишни бошқа усулда тўхтатиш мумкин бўлмаса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
14. Мазкур Қоидаларнинг 13-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда ёввойи ҳайвонларни жонсизлантириш инсонийлик тамойиллари асосида фақатгина ветеринария мутахассиси томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ёввойи ҳайвонлардан ва питомникларда ўстирилган, йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо тўғрисидаги конвенциянинг (CITES Конвенцияси) иловасига кирадиган ҳайвонлардан фойдаланишга қонунчилик ҳужжатларига ва CITES Конвенцияси иловаларига мувофиқ йўл қўйилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ва питомникларда ўстирилган ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг назорати остида амалга оширилади.
а) ёввойи ҳайвонларни уларнинг биологик хусусиятларига мувофиқ сақлашга, уларга нисбатан инсонийлик билан муомалада бўлишга, овқатсиз ва сувсиз қолдирмасликка, касалланган ҳолатларда эса малакали ветеринария ёрдами кўрсатилишини таъминлашга;
б) ёввойи ҳайвонлар сақланадиган жойларни ва уларга туташиб кетган ҳудудни ветеринария-санитария ва зоогигиена талабларига мувофиқ сақлашга;
в) табиатни муҳофаза қилиш давлат органлари вакилларига улар томонидан ёввойи ҳайвонларни сақлашни назорат қилишлари учун ёввойи ҳайвонлар ва уларни сақлаш маконларига киришларига эркин шароит яратишга;
г) ёввойи ҳайвонларни кўздан кечиришлари, диагностик тадқиқотлар ва даволаш-профилактика ишларини олиб бориш ҳамда эмлаш учун ветеринария мутахассисларига имкониятлар яратиб беришга;
д) жамоат тартибини ва фуқароларнинг хотиржамлигини таъминлаш, одамлар ва ҳайвонларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида давлат санитария-эпидемиология ва давлат ветеринария назорати органлари, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш давлат органлари ва ички ишлар органлари мансабдор шахсларининг кўрсатмаларини бажаришга;
е) ёввойи ҳайвонни сақлаш тақиқланганда уни бошқа шахсга беришга (сотишга), ёввойи ҳайвонлар учун маконга жойлаштиришга ёки жонсизлантириш тўғрисидаги ариза билан давлат ветеринария назорати органларига мурожаат қилишга;
ж) ёввойи ҳайвоннинг нотинчлик келтириб чиқармайдиган ва атрофдагиларга хавф туғдирмайдиган хатти-ҳаракатини таъминлашга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, уларнинг мол-мулкига, шунингдек ҳайвонларга зарар етказилишининг олдини олишга;
жабрланганни дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш учун поликлиникага (ветеринария поликлиникасига) ёки бошқа тиббиёт муассасасига олиб боришга;
ёввойи ҳайвонлар тўсатдан нобуд бўлиши, бир неча ҳайвоннинг бир вақтда касалланиши ёки улар ўзларини одатдан ташқари ҳолатда тутиши тўғрисида ветеринария мутахассисларини хабардор қилишга;
ветеринария мутахассислари етиб келгунга қадар касаллик белгилари борлигига шубҳа қилинаётган ҳайвонларни ва касаллик туфайли нобуд бўлган деб шубҳа қилинаётган ҳайвонларнинг мурдаларини алоҳида сақлашга.
18. Ноқонуний сақланган ёввойи ҳайвонлар табиатни муҳофаза қилиш давлат органлари томонидан олиб қўйилиши ва ҳайвонлар уч ой муддатгача ҳайвонот боғларида ёки ёввойи ҳайвонлар сақланадиган маконларда вақтинча сақлашга берилади.
19. Вақтинча сақлаш даври мобайнида олиб қўйилган ҳайвоннинг эгаси аниқланган камчиликларни бартараф этганда ҳамда ҳайвонни сақлаш харажатларини қоплаган тақдирда олиб қўйилган ҳайвонни қайтариб олиши мумкин.
20. Вақтинча сақлаш даври тугаган ва эгалари томонидан талаб этилмаган ҳайвонлар ҳайвонот боғига, ёввойи ҳайвонлар сақланадиган маконга мулк ҳуқуқи асосида берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ёввойи ҳайвонлар томонидан фуқароларнинг соғлиғига ёки уларнинг мол-мулкига келтирилган зарар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
22. Мазкур Қоидаларга риоя этилиши устидан назоратни табиатни муҳофаза қилиш давлат органлари, давлат ветеринария назорати органлари, шунингдек ички ишлар органлари ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
24. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси билан келишилган.
№ | Ёввойи ҳайвон | Сақлаш жойининг тури | Майдони м2 | Юқорилиги м | Ҳажми |
1. | Майда сутэмизувчилар (кемирувчилар, ҳашаротхўрлар, сассиқкўзан ва ҳоказо) | Қафас, вольер (4 дона учун) | 1 | 1,5-2 | |
2. | Ўрта сутэмизувчилар (ондатра, қуён, тулки, бўрсиқ ва ҳоказо) | Қафас, вольер (1 дона учун) | 4 | 2-2,5 | |
3. | Бўри, силовсин, қоплон, жайра, гепард ва ҳоказо | Қафас, вольер (1 дона учун) | 5-6 | 2-2,5 | |
4. | Шер, йўлбарс, айиқ | Қафас, вольер (1 дона учун) | 10-12 | 2,5-3 | |
5. | Ёввойи чўчқа, эчкилар, қўйлар, елик | Қафас, вольер (1 дона учун) | 10-12 | 2,5-3 | |
6. | Майда маймунлар | Қафас, вольер (1 дона учун) | 1 | 1,2-1,5 | |
7. | Ўрта маймунлар | Қафас, вольер (1 дона учун) | 4-5 | 3-4 | |
8. | Туёқлилар | Қафас, вольер (1 дона учун) | 15-20 | 4 | |
9. | Майда чумчуқсимон қушлар, майда тўтиқушлар ва ҳоказо | Қафас, вольер (10 дона учун) | 1 | 1 | |
10. | Қирғовуллар, какликлар, тўтиқушлар ва ҳоказо | Қафас, вольер (10 дона учун) | 1 | 2 | |
11. | Ўрдаклар, ғозлар, казаркалар ва ҳоказо | Қафас, вольер (10 дона учун) | 1 | 1,5-2 | |
12. | Бургутлар, йирик лочинсимонлар ва ҳоказо | Қафас, вольер (10 дона учун) | 4 | 2,5-3 | |
13. | Оқ қушлар, бирқозонлар | Қафас, вольер (10 дона учун) | 4 | 2 | |
14. | Турналар, лайлаклар, қарқаралар ва ҳоказо | Қафас, вольер (10 дона учун) | 4 | 2,5-3 | |
15. | Страуслар | Қафас, вольер (10 дона учун) | 10-12 | 2,5-3 | |
16. | Қафас, вольер (10 дона учун) | Қафас, вольер (10 дона учун) | 3 | 2,5-3 | |
17. | Майда судралиб юрувчилар (асл калтакесаклар, агамалар, тўгаракбошлар, 90 см гача бўлган илонлар ва ҳоказо) | Қафас, вольер (6 — 10 дона учун) | 1 | 0,6 | |
18. | 2 м гача бўлган илонлар, эчкемарлар | Қафас, вольер (4 дона учун) | 1 | 0,8-1 | |
19. | 2 м дан ошган илонлар (бўғма илонлар, питонлар, анаконда ва ҳоказо) | Қафас, вольер (4 дона учун) | 3 | 1,8-2 | |
20. | Игуаналар, сув агамаси ва ҳоказо | Қафас, вольер (2 дона учун) | 1,5-2 | 2-2,5 | |
21. | 2 м гача бўлган тимсоҳлар | Қафас, вольер (2 дона учун) | 3 | 1,5-2 | |
22. | 2 м дан ошган тимсоҳлар | Қафас, вольер (2 дона учун) | 5 | 2-2,5 | |
23. | Тошбақалар (чўл, ботқоқ ва ҳоказо) | Қафас, вольер (4 дона учун) | 1 | 0,8-1 | |
24 | Йирик тошбақалар | Қафас, вольер (4 дона учун) | 2 | 2-2,5 | |
25. | Амфибиялар (тритон, қурбақалар, бақалар ва ҳоказо) | Қафас, вольер (10 дона учун) | 1 | 0,5 | |
26. | Майда балиқлар | аквариум | 2 л | ||
27. | Ўрта балиқлар | аквариум | 4-5 л | ||
28. | Йирик балиқлар (товонбалиқ, олабуға, пираньялар ва ҳоказо) | аквариум | 5-6 л | ||
29. | Сазан, лаққалар, чўртанбалиқ ва ҳоказо | аквариум | 10 — 12 л | ||
30. | Осетрсимонлар, акулалар | аквариум | 50 — 60 л |