Йўловчиларни автомобилда ташиш хавфсизлигини таъминлаш, одамлар ҳаёти ва соғлиғини, автовокзал ва автостанцияларнинг технологик комплекси объектларини ноқонуний аралашув ҳаракатларидан муҳофаза қилиш ҳамда йўловчиларнинг автомобиль транспортида хизмат кўрсатиш хавфсизлиги даражасини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги қарор қилади:
1. Автовокзаллар ва автостанциялар ҳудудига йўловчилар ва бошқа шахсларни киритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2012 йил 23 апрелдаги 13 ва 2-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Йўриқнома автотранспорт воситаларида йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳамда автовокзаллар ва автостанциялар объектларини ноқонуний хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилиш мақсадида йўловчилар ва бошқа шахсларнинг қўл юкини, багажини ва ўзини назоратдан ўтказиш тартибини, шунингдек назоратдан ўтказиш ваколатига эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
автовокзал – йирик шаҳарларнинг халқаро, шаҳарлараро ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича йўловчилар учун хизмат кўрсатишга ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи ходимларни жойлаштиришга мўлжалланган зарурий хизмат, маданий-маиший ва санитария-гигиеник биноларни, йўловчиларни автотранспорт воситаларга чиқариш ва тушириш, шунингдек автотранспорт воситаларини қабул қилиш ва жўнатишга мўлжалланган перронларни, рейслар оралиғида автотранспорт воситалари тўхтаб туриши учун майдончаларни, автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ва тозалаш учун постларни, шаҳар, шаҳар атрофи автотранспорт воситалари келиб тўхташи ва йўловчиларни туриши учун автовокзал олди майдони, ҳайдовчиларни рейс олди тиббий кўрикдан ўтказиш хонасини ўз ичига қамраб олувчи иншоотлар мажмуаси;
автостанция – автотранспорт воситаларини қабул қилиш ва жўнатиш, йўловчиларни автотранспорт воситаларига чиқариш ва тушириш, уларга хизмат кўрсатиш ва хизмат кўрсатувчи ходимларни жойлаштириш, одатда, шаҳарлараро ва шаҳар атрофи йўналишларида қатновчи йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган, санитария-гигиена иншоотлари, рейслар оралиғида автотранспорт воситалари тўхтаб туриши учун мўлжалланган хоналар билан жиҳозланган иншоот;
назоратдан ўтказиш ваколатига эга бўлган шахслар – ички ишлар органларининг ходимлари ҳамда автовокзаллар ва автостанциялар маъмурияти томонидан тайинланган назоратчилар.
2. Автовокзаллар ва автостанциялар ҳудудига йўловчилар ва бошқа шахсларни киритиш назоратдан ўтказиш орқали амалга оширилади.
3. Йўловчилар ва бошқа шахсларга мазкур Йўриқноманинг иловасида назарда тутилган хавфли моддалар ва буюмларни автовокзаллар ва автостанциялар ҳудудига олиб кириш ва уларни автотранспорт воситаларида ташиш тақиқланади.
4. Автовокзаллар ва автостанциялар маъмурияти автотранспорт воситаларида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар, назорат қилинадиган ҳудудда юриш-туриш қоидалари, назоратдан ўтказиш ваколатига эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни йўловчилар ва бошқа шахсларга тезкорлик билан хабардор қилиш борасидаги ишларни ташкил этади.
5. Йўловчилар ва бошқа шахсларни мазкур Йўриқноманинг 4-бандида кўрсатилган маълумотлар билан хабардор қилиш борасидаги ишлар:
автовокзаллар ва автостанцияларнинг олди майдонида ўрнатилган кўргазмали маълумотлар, плакатлар, ёритқичли таблолар орқали;
6. Йўловчилар ва бошқа шахсларнинг қўл юкини, багажини ва ўзини назоратдан ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
автовокзаллар ва автостанциялар ҳудудига кирувчи йўловчилар ва бошқа шахслар назоратдан ўтказиш пункти орқали ўтадилар, бу ерда уларга мавжуд металл буюмлари, автотранспорт воситаларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар, шунингдек ташиш учун берилган ўзга шахсларнинг ашёлари (жўнатмалар, бандероллар, тугунлар, пакетлар ва шу кабилар) тўғрисида маълумот бериш таклиф этилади;
назоратдан ўтказилаётган шахсга кийимдаги мавжуд металл буюмларни (портсигар, калитлар, фолгали пачкалардаги сигаретлар, тангалар ва шу кабиларни) назарда тутилган идишга қўйиш ва одамларнинг тўпланиб қолишига йўл қўймай навбати билан турғун металл детектор рамкаси орқали ўтиш таклиф этилади, металл буюмлар мавжудлиги тўғрисида сигнал тушган тақдирда қўлда ишлатиладиган металл детектор қўлланилади, у бўлмаганда эса – белгиланган тартибда шахсий кўздан кечирилади;
ногабарит буюмлар, йўловчилар ва бошқа шахсларнинг қўлидаги устки кийимлар ва ичида нималар борлигини металл детектор билан аниқлаб бўлмайдиган қўл юки ва багажи қўлда кўздан кечирилади;
қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва ушлаш мақсадида кўздан кечирилаётганларнинг паспортга оид маълумотлари танлаб текширилади, шунингдек шубҳали шахслар шахсан кўздан кечирилади;
техник сабабларга кўра турғун металл детектордан фойдаланиш мумкин бўлмаган ҳолатда шахсларни, шунингдек уларнинг қўл юки ва багажини кўздан кечириш шахсан кўздан кечириб чиқиш йўли билан қўлда ишлатиладиган металл детектор ёрдамида амалга оширилади.
7. Юрак фаолиятини рағбатлантирувчи имплантирланган аппаратларга эга бўлган йўловчилар ва бошқа шахслар махсус техник воситалар қўлланилмасдан қўлда ёки шахсан кўздан кечирилади.
8. Йўловчилар ва бошқа шахсларнинг ёнидаги қўл юки ва багажини назоратдан ўтказиш улар иштирокида амалга оширилади.
9. Назоратдан ўтказишдан бош тортган йўловчилар ва бошқа шахслар автовокзаллар ва автостанциялар ҳудудига киритилмайди.
10. Автотранспорт воситаларида уй ҳайвонлари, паррандалар бошқа вакилларини ташийдиган йўловчилар тегишли ветеринария маълумотномаларига, шунингдек улар ташиладиган қафаслар ёки бошқа мосламаларга эга бўлишлари керак.
кўздан кечирилаётган шахсда йўловчилар ва бошқа шахсларга автотранспорт воситаларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар мавжудлиги тўғрисида хабар олинган;
кўздан кечирилаётган шахснинг юк хатида йўловчилар ва бошқа шахсларга автотранспорт воситаларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар аниқланган;
назоратдан ўтказиш ваколатига эга бўлган шахслар томонидан шахсан кузатиш йўли билан кўздан кечирилаётган шахснинг шубҳали ўзини тутиши ва хатти-ҳаракатлари белгилари, балким унинг жиноий ниятларидан далолат берувчи ёки унда йўловчилар ва бошқа шахсларга автотранспорт воситаларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар бўлиши мумкинлиги тўғрисида шубҳа туғдирувчи белгилар аниқланган ҳолларда амалга оширилади.
12. Шахсларни шахсий кўздан кечириш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, 3-сон) 289-моддасига мувофиқ ва йўловчилар ва бошқа шахсларга автотранспорт воситаларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмларни аниқлаш учун зарур бўлган доирада амалга оширилади.
назорат қилинадиган ҳудудга кирган йўловчилар ва бошқа шахслардан ушбу Йўриқнома талабларини сўзсиз бажаришни талаб қилиш;
назорат ҳудудига кирган йўловчилар ва бошқа шахсларда назоратдан ўтказиш жараёнида аниқланган йўловчиларнинг автотранспорт воситаларида ташиш тақиқланган қўл юки ва багаж шаклидаги хавфли моддалар ва буюмларни ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб қўйиш баённомаси тузилган ҳолда (нусхаси йўловчини қўлига берилади) белгиланган тартибда олиб қўйиш;
зарурият бўлганда, ноқонуний аралашиш ҳаракатини ёки бошқа жиноий ҳаракатларни содир этиш ниятидаги шахслар учун характерли бўлган бир қанча ўзини тутиш белгилари бўйича потенциал хавфли шахсларни аниқлаш мақсадида назоратдан ўтказилаётганларни психологик сўров ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахборот-излаш маълумотлар базалари бўйича шубҳали шахсларни текшириш;
айрим шахслар томонидан қурол-яроғ, патронлар ва ўқларни ташишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назорат қилиш;
ушбу Йўриқнома, автовокзаллар ва автостанцияларда йўловчилар хавфсизлигини таъминлашга, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва ҳуқуқларини муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилишга;
назоратдан ўтказилаётган йўловчилар ва бошқа шахсларга нисбатан ҳушёр, эътиборли ва илтифотли муносабатда бўлишга ҳамда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатларга йўл қўймасликка;
назоратдан ўтказилаётган йўловчилар ва бошқа шахсларга ўзларида бўлиши мумкин бўлган қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмларни ихтиёрий равишда кўрсатишни таклиф этишга;
назоратдан ўтказиш сабабли йўловчилар ва бошқа шахсларнинг асоссиз равишда ушланиб қолишига йўл қўймасликка;
назоратдан ўтказишдан бош тортган йўловчилар ва бошқа шахсларни назорат қилинадиган ҳудудга киритмасликка;
йўловчиларга автотранспорт воситаларда қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмларни аниқлашнинг зарур кўникмаларига эга бўлишга;
табиий ва техноген тусдаги авариялар, ҳалокатлар, ёнғин ёки табиий офатлар юз берган тақдирда жабрланганларни қутқариш ва уларга биринчи ёрдам кўрсатиш, махсус қутқарувчи хизматларни чақириш чораларини кўришга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар тузишга мажбурдирлар.
(14-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ушбу Йўриқнома талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Автовокзал ва автостанцияларга йўловчи ва бошқа шахсларни киритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
ИЛОВА
ИЛОВА
тўппончалар, револьверлар, сойли милтиқлар, карабинлар, бошқа ўқ отар қуроллар ва уларга ўқ-дорилар;
арбалетлар ва сув ости ови қуроли, қиличлар, ханжарлар, дудама қиличлар, эгри қиличлар, узун ва оғир қиличлар, тиғлар, қиличсимон найзалар, найзалар, ханжарлар, кортиклар, ханжарчалар, пичоқлар: ҳарбий, десант, фин пичоқлари, пискалар отилиб чиқадиган, қулфланадиган дудама қиличлар.
2. Тегишли рухсат берилган ҳужжат бўлмаган барча турдаги портловчи моддалар ва улар билан тўлдирилган буюмлар, портлатиш воситалари:
пиротехника воситалари: сигналли ва ёритувчи ракеталар, посадкали шашкалар, тутун чиқарувчи патронлар;
сув таъсирида иссиқлик ва иссиқ газ чиқарадиган, натижада ўзидан ўзи ёнадиган ва ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган моддалар: калий, натрий, металли кальций ва уларнинг қотишмалари, кальций, фосфорит ва бошқалар;
оқ, сариқ ва қизил фосфор ҳамда тез ёнувчан қаттиқ моддалар тоифасига тегишли бўлган бошқа барча моддалар;
донадор ёки парча-парча, қуруқ ёки нам, таркибида камида 25 фоиз сув ёки эритувчи суюқлик бўлган коллоид нитроцеллюлоза;
ҳар қандай идишга жойлаштирилган суюқ ва қаттиқ ҳолатдаги ҳар қандай заҳарли, кучли таъсир қиладиган ва заҳарловчи моддалар;
фторли-водород (шишани ўйиш қобилиятига эга бўлган) кислотаси ва бошқа кучли кислоталар ва емирувчи моддалар.