Ҳужжат кучини йўқотган 18.02.2019 14.05.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2362
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг буйруғи , 14.05.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2362
Кучга кириш санаси
24.05.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 18.02.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАДИИЙ ГИМНАСТИКА БЎЙИЧА БОЛАЛАР-ЎСМИРЛАР ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН РЕСПУБЛИКА ОЛИМПИЯ ЗАХИРАСИ СПОРТ МАКТАБИГА ЎҚУВЧИ-СПОРТЧИЛАРНИ КОНКУРС АСОСИДА ТАНЛАБ ОЛИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 14 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2362 ]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2019 йил 7 январдаги 1-мҳ-сонли «Бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2362-1, 18.02.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 августдаги ПҚ-1608-сон «Бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактабини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Т. ҚЎЗИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 6 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
345-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2012 йил 6 апрелдаги 345-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 августдаги ПҚ-1608-сон «Бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактабини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактабига (бундан буён матнда Бадиий гимнастика мактаби деб юритилади) конкурс асосида танлаб олиш, қабул қилиш ва ундан четлатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бадиий гимнастика мактабига ўқувчи-спортчилар гимнастика клублари ва спорт мактабларида дастлабки тайёргарликдан ўтган, бадиий гимнастика билан шуғулланишда зарур спорт кўникмасига ҳамда юқори даражадаги спортчининг тегишли салоҳиятига эга бўлган иқтидорли болалар орасидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бадиий гимнастика мактабида ўқиш муддати 5 йил ва ўқувчи-спортчилар умумий контингенти 60 нафар бўлиб, қоидага кўра, ҳар йили 12 нафар иқтидорли ўқувчи-спортчилар 10 ёшдан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бадиий гимнастика мактабида ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш ишларини ташкиллаштириш учун мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ таркибда қабул комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бадиий гимнастика мактабига ўқувчи-спортчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, расмийлаштириш, уларни конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилишни юқори даражада уюшқоқлик билан, тартибли равишда ташкил этиш, конкурс жараёнини холисона ва адолатли ўтишини таъминлаш, ўқувчи-спортчиларга уларнинг конкурс жараёнидаги вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, конкурс ўтказиш билан боғлиқ барча зарур шароитларни яратиш ҳамда конкурс натижалари бўйича ўқувчи-спортчилар ва уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га тўлиқ маълумотлар бериш, шунингдек мурожаатларни кўриб чиқиш Комиссиянинг асосий вазифалари бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссияга юклатилган барча вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун жавобгарлик Комиссиянинг раиси ва масъул котиби зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Ҳужжатларни қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) ҳамда Ўзбекистон гимнастика федерацияси (бундан буён матнда Федерация деб юритилади) томонидан конкурсни сифатли ташкил этиш ва қабул қилиш мақсадида Бадиий гимнастика мактабига ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида 2 ой олдин оммавий ахборот воситаларида ушбу мактабга ҳужжатларни қабул қилиш, конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш шартлари, шунингдек уни ўтказишнинг муддатлари, тартиби ҳамда ўқувчи-спортчиларга қўйиладиган умумий (спортчининг ҳар томонлама (гармоник равишда) ривожланганлик даражаси) ва махсус жисмоний тайёргарлик (спортчининг асосий равишда доимий шуғулланадиган маълум бир спорт тури) талаблари тўғрисида эълон берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бадиий гимнастика мактабида ўқиш истагини билдирган ўқувчи-спортчиларнинг ҳужжатлари 1 августдан 10 августгача (шу куни ҳам) Комиссия томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Конкурсда иштирок этиш учун Комиссияга ўқувчи-спортчиларнинг қуйидаги ҳужжатлари тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчи-спортчининг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) номидан Бадиий гимнастика мактаби директори номига ушбу мактабга ўқувчи-спортчини қабул қилиш ҳақидаги ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва унинг нусхаси (асл нусхаси қабул комиссияси томонидан ҳужжатларни қабул қилиш вақтида қайтарилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
026-У, 063-У ва 086-У шакллар бўйича тиббий маълумотномалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона фотосурат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчи-спортчининг фанларни ўзлаштириши ҳақидаги ўзлаштириш табелининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органидан маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчи-спортчининг психологик-педагогик диагностика дафтари (умумтаълим муассасаси психологи ёки директор ва синф раҳбари томонидан берилган тавсифнома).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссия ўқувчи-спортчиларнинг тегишли ҳужжатларини қабул қилиб олганлиги тўғрисида уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га белгиланган шаклда тилхат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бадиий гимнастика мактабида қабул қилинадиган ҳужжатлар ва ўтказиладиган конкурс юзасидан тушунтириш ва маслаҳатлар бериш Комиссия томонидан тасдиқланадиган жадвал асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Конкурс асосида танлаб олиш ишларини ўтказиш ва қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш Вазирлик томонидан Федерация билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик талаблари бўйича ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Бадиий гимнастика мактабига конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш 20 ва 21 август кунлари ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш ўқувчи-спортчининг умумтаълим муассасасида таълим олган тилида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш 100 баллик тизимда (умумий жисмоний тайёргарлик 30 балл, махсус жисмоний тайёргарлик 70 балл) баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда конкурсда қатнашган ўқувчи-спортчиларнинг баллари тенг бўлиб қолган ҳолларда умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик талаблари бўйича қўшимча синов ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Конкурснинг якуний натижалари конкурс тугаган куннинг эртанги кунидан кечиктирилмасдан Комиссия томонидан тасдиқланган ҳолда Бадиий гимнастика мактабининг эълонлар тахтасига осиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Конкурсдан муваффақиятли ўтган ўқувчи-спортчилар конкурс ўтказилган йилнинг 25 августига қадар Комиссия қарорига мувофиқ Бадиий гимнастика мактабига ушбу мактаб директори буйруғи асосида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конкурсдан ўтмаган ўқувчи-спортчиларга тегишли бўлган ҳужжатлар уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га қайтариб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Бадиий гимнастика мактабига қабул қилинган ўқувчи-спортчиларнинг таълим олиши Бадиий гимнастика мактабига яқин атрофдаги умумтаълим муассасаларида умумтаълим дастурлари бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Ўқувчи-спортчиларни Бадиий гимнастика мактабидан четлатиш ва бўш ўринларга қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Бадиий гимнастика мактабида тегишли тиббиёт муассасаларининг хулосаси асосида соғлиғининг ҳолатига кўра ўқишни давом эттира олмайдиган ўқувчи-спортчилар ёки ихтисослик бўйича белгиланган талабларни бажармаган ёхуд Бадиий гимнастика мактабининг уставида белгиланган ички тартиб-қоидаларни мунтазам равишда бузувчи ўқувчи-спортчилар мураббийлар кенгаши қарорига кўра директор буйруғи билан ўқувчи-спортчилар қаторидан четлаштирилади ва уларнинг ҳужжатлари ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га қайтарилиб, ушбу ўқувчи-спортчилар аввал ўқиган умумтаълим муассасасига юборилади (ўқувчи-спортчининг яшаш жойи ўзгарган бўлса тегишли ҳудуддаги бошқа умумтаълим муассасасига).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Бадиий гимнастика мактабида конкурс ўтказилган ўқув йилининг биринчи ярим йили давомида бўшаб қолган ўринларга конкурсда иштирок этиб, белгиланган квота бўйича қабул қилинган ўқувчи-спортчилардан баллар рейтинги бўйича камайиб борувчи кетма-кетликдаги кейинги ўқувчи-спортчилар мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган ҳужжатларга мувофиқ қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Бадиий гимнастика мактабида конкурс ўтказилган ўқув йилининг иккинчи ярим йиллиги ва ундан кейинги ўқув йилларида бўшаб қолган ўринларни тўлдириш навбатдан ташқари ўтказиладиган конкурс асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда навбатдан ташқари ўтказиладиган конкурс ишларини ташкиллаштириш учун мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ таркибда Комиссия навбатдан ташқари чақирилади ҳамда Вазирлик ва Федерация томонидан Бадиий гимнастика мактабига ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан 10 кун олдин оммавий ахборот воситаларида ушбу мактабдаги бўш ўринларга тегишли ҳужжатларни қабул қилиш, конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш шартлари, шунингдек уни ўтказишнинг муддатлари, тартиби ҳамда ўқувчи-спортчиларга қўйиладиган умумий (спортчининг ҳар томонлама (гармоник равишда) ривожланганлик даражаси) ва махсус жисмоний тайёргарлик (спортчининг асосий равишда доимий шуғулланадиган маълум бир спорт тури) талаблари тўғрисида эълон берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўқувчи-спортчиларнинг ҳужжатлари эълон берилган кундан эътиборан 10 кун ўтганидан сўнг ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларига мувофиқ 5 кун давомида Комиссия томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Бадиий гимнастика мактабидаги бўш ўринларга ўқувчи-спортчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш тугаган кундан бошлаб 2 кун ўтгандан сўнг конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш мазкур Низомнинг 10, 12 ва 13-бандларига мувофиқ ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Конкурсдан муваффақиятли ўтган ўқувчи-спортчилар конкурс натижалари эълон қилинган куннинг эртанги кунидан кечиктирилмасдан Комиссия қарорига мувофиқ Бадиий гимнастика мактабига ушбу мактаб директори буйруғи асосида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навбатдан ташқари ўтказилган конкурсдан ўтмаган ўқувчи-спортчиларга тегишли бўлган ҳужжатлар уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га қайтариб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Гимнастика федерацияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири Т. ШИРИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 28 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 28 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Гимнастика федерацияси Бош котиби Г. ФИЛИППОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 28 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул комиссияси
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул комиссияси раиси‎

—‎

Бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар
‎ихтисослаштирилган республика олимпия
‎захираси ‎спорт мактаби директори‎

Қабул комиссияси раиси ўринбосари‎

—‎

Ўзбекистон Гимнастика федерацияси Бош
‎котиби‎

Қабул комиссияси масъул котиби‎

—‎

Бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар
‎ихтисослаштирилган республика олимпия
‎захираси спорт мактаби директорининг ўқув
‎ишлари бўйича ўринбосари‎

Қабул комиссияси аъзолари:‎

—‎

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт
‎ишлари вазирлигининг Таълим муассасалари
‎бошқармаси бошлиғи ўринбосари;‎
‎Ўзбекистон Республикаси Маданият ва
‎спорт ишлари вазирлигининг Олимпия ва
‎спорт захиралари бошқармаси бошлиғи
‎ўринбосари;
‎Гимнастика бўйича Республика олий спорт
‎маҳорати мактабининг бадиий гимнастика
‎бўйича бош мураббийи;
‎Гимнастика бўйича Республика олий спорт
‎маҳорати мактаби бадиий гимнастика бўйича
‎мураббийи;
‎Бадиий гимнастика бўйича
‎болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган
‎республика олимпия захираси спорт мактаби
‎мураббийлари ва шифокори.

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 20-сон, 221-модда)