Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
БОЖХОНА ҚИЙМАТИНИ ТЎҒРИЛАШ БҚТ-1 ВА БҚТ-2 ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 13 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 920-3]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 1 февралдаги 01-02/8-5-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2869, 14.03.2017 й.) асосан 2017 йилнинг 23 июнидан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда), «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2000 йил 5 апрелдаги 02/8-19-сон билан тасдиқланган Божхона қийматини тўғрилаш БҚТ-1 ва БҚТ-2 шаклларини тўлдириш бўйича йўриқномага (рўйхат рақами 920, 2000 йил 20 апрель), (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 8-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 19 март,
01-02/15-4-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 15-сон, 174-модда)