ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МУҲТОЖ ФУҚАРОЛАРИНИ ПРОТЕЗ-ОРТОПЕДИЯ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА РЕАБИЛИТАЦИЯ ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ ҚАРОРГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 13 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1229-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлигининг 2016 йил 17 майдаги 12-сп, 35-сон «Ўзбекистон Республикасининг муҳтож фуқароларини протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1229-3, 14.06.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда) ва 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 563-модда) қарорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сон «Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати фаолиятини ташкил этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 305-модда) ва 2011 йил 1 июлдаги 195-сон «Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 27-сон, 283-модда) қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2003 йил 28 февралдаги 02/1, 39-сон «Ўзбекистон Республикасининг муҳтож фуқароларини протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1229, 2003 йил 27 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 5-6-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 10 февраль,
5-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 10 февраль,
19-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 122-модда)