ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Табиий монополиялар субъектлари томонидан асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимларни амалга ошириш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисида йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 6 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 913-4]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 10 январдаги 01/17-26/02-сонли «Табиий монополия субъектлари томонидан асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимларни амалга ошириш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома ҳамда унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 913-6, 20.01.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Табиий монополиялар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., № 9, 212-модда), «Рақобат тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 1-сон, 5-модда) қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 182-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси томонидан 2000 йил 22 февралда 2-сон билан тасдиқланган Табиий монополиялар субъектлари томонидан асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимларни амалга ошириш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисида йўриқномага (рўйхат рақами 913, 2000 йил 27 март (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 6-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис в. б. У. ТУРДИЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 14 февраль,
4-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 10-сон, 108-модда)