ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
«АЙРИМ ХИЗМАТЛАРНИ КЎРСАТАЁТГАН ЮРИДИК ШАХСЛАР УЧУН ФОЙДА СОЛИҒИ ВА ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ БЎЙИЧА СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 2 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1594-5]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 21 апрелдаги 46, 2017-19-сонли «Айрим хизматларни кўрсатаётган юридик шахслар учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1594-7, 04.05.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 3 майдаги ПҚ-1525-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 223-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 52-сон, 351-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2006 йил 20 июндаги 54, 2006-28-сонли қарори (рўйхат рақами 1594, 2006 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 281-модда) билан тасдиқланган «Айрим хизматларни кўрсатаётган юридик шахслар учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида»ги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 17 февраль,
21-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 17 февраль,
2012-12-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 17 февралдаги 21, 2012-12-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Айрим хизматларни кўрсатаётган юридик шахслар учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида»ги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «2012 йил 1 январга қадар» деган сўзлар «2014 йил 1 январга қадар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 2-банднинг «в» кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«риэлторлик хизматлари».
3. IV боб қуйидаги мазмундаги 164-банд билан тўлдирилсин:
«164. Риэлторлик хизматларига Ўзбекистон Республикасининг «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 12-сон, 469-модда) мувофиқ қуйидагилар киради:
кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик;
кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш;
кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш;
кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 95-модда)