(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Иқтисодий судлар томонидан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав фондларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларининг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
1. Иқтисодий судларнинг эътибори молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав фондларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш билан боғлиқ қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади), «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 28 июндаги «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-2331-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида»га 327-сонли қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан иборатлигига қаратилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
2. Судлар инобатга олишлари лозимки, юридик шахсларни тугатиш асослари ФКнинг 53-моддасида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлиб, мазкур Пленум қарорида эса фақатгина молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав фондларини шакллантирмаган корхоналарни тугатишга оид ҳуқуқий нормаларни қўллаш бўйича тушунтиришлар берилган.
3. ФК 53-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сонли қарори билан тасдиқланган «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг (бундан буён матнда Низом деб юритилади) 1.3-бандига мувофиқ корхоналарни тугатиш учун корхона муассислари (иштирокчилари)нинг қарори (ихтиёрий тугатиш) ёки иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори асос ҳисобланади, ёхуд оилавий корхонада ягона иштирокчи қолган бўлса.
ФК 53-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра, Низомда қайд этилган қоидалар якка тартибдаги тадбиркорларга, шунингдек қонунда белгиланган муддат давомида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган деҳқон ва фермер хўжаликларига, нодавлат нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
4. Иқтисодий судларга тушунтирилсинки, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланмаганлиги, ҳисоботлар топширилмаганлиги, дебиторлик-кредиторлик қарзлари, пул маблағлари, мол-мулки бор-йўқлиги, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхонаси эса — уч ой мобайнида) талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолиятнинг амалга оширилмаганлиги ёки қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзининг устав фондини шакллантирмаганлиги корхонани тугатиш учун зарурий шарт ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
4.1. Молия-хўжалик фаолияти деганда, корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ҳамда бухгалтерия-молия, ҳисоб-китоб ва товарга илова ҳужжатларини юритиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш фаолияти тушунилади.
4.2. Қонунчиликда белгиланган муддат деганда, корхона давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан устав фондини таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантириш учун ФК 53-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида кўрсатилган бир йиллик муддат тушунилади, қонун ҳужжатларида бошқача муддат назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно:
5. Низом 3.1-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўз устав фондини шакллантирмаган корхонани тугатиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга рўйхатдан ўтказувчи орган мурожаат қилишга ҳақли.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
6. Иқтисодий судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 январдаги 70-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тўғрисидаги низомнинг 9-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари юридик шахс ҳисобланмайди.
Туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав фондларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича махсус комиссия (бундан буён матнда махсус комиссия деб юритилади) ҳокимликнинг доимий иш олиб борувчи, жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи органи ҳисобланади ва у юридик шахс мақомига эга эмас. Шу муносабат билан, судга корхонани тугатиш тўғрисидаги ариза билан туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ёки махсус комиссия мурожаат қилса, бундай аризани қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади, агар ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш юритиш ИПК 110-моддасининг 1-бандига мос ҳолда тугатилади.
Агар корхонани тугатиш тўғрисидаги ариза билан Давлат хизматлари агентлигининг тегишли ҳудуддаги бошқармаси ёки унинг номидан туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ишончнома асосида мурожаат қилса, ариза иш юритишга қабул қилинади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
7. Иқтисодий судлар эътибор беришлари лозимки, ИПК 151-моддасининг биринчи, иккинчи қисмларида (биринчи қисмининг 1-банди бундан мустасно) назардан тутилган ҳужжатлардан ташқари, корхонани тугатиш тўғрисидаги аризага, агар у:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхонаси эса — уч ой мобайнида) молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлиги тўғрисида банкнинг давлат солиқ хизмати органига тақдим этган ахбороти нусхаси;
молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхонанинг мол-мулки бўлмаса ва (ёки) муассислари (иштирокчилари) бедарак бўлса — давлат солиқ хизмати органининг рўйхатдан ўтказувчи органга бундай корхонани тугатиш тўғрисидаги тақдимномаси, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган бошқа корхоналар бўйича эса — уларнинг фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати органининг махсус комиссияга юборган сўровномаси;
махсус комиссиянинг корхона фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулосаси (қарори);
рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан муассисларга (иштирокчиларга) корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида ёзма таклиф юборилганлигини тасдиқловчи далил;
муассисларнинг (иштирокчиларнинг) корхонани ихтиёрий тугатишни амалга оширишни рад этганлиги (мавжуд бўлганда) ёхуд муассисларни (иштирокчиларни) аниқлаш мумкин бўлмаганлигини тасдиқловчи далиллар;
қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда ўз устав фондини шакллантирмаган корхона фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи органнинг сўровномаси;
махсус комиссиянинг корхона фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосаси (қарори);
рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан муассисларга (иштирокчиларга) корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида ёзма таклиф юборилганлигини тасдиқловчи далиллар;
муассисларнинг (иштирокчиларнинг) корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида таклифни рад этганлиги (мавжуд бўлганда) ёхуд кўрсатилган шахсларни аниқлаш мумкин бўлмаганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилиниши лозим.
Корхона муассислари (иштирокчилари) бедарак бўлган тақдирда қайд этилган ҳужжатлардан ташқари аризага рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан корхонани тугатиш жараёни бошланганлиги тўғрисида матбуотда эълон берилганлигини тасдиқловчи далиллар, бундан ташқари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, уй-жой мулкдорлари ширкати, турар жой ёки нотурар жой мулкдори вакиллари томонидан берилган шахснинг рўйхатга олинган манзилда ҳозир бўлмаслиги ҳақида маълумотнома ёки далолатнома ёхуд манзил маълумот бюроси томонидан шахснинг рўйхатдан чиқиб, бошқа ҳудудга кетганлиги ҳақида берилган маълумотнома ёхуд шахснинг вафот этганлиги ёки озодликдан маҳрум этиш жойларида эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилиниши лозим.
Мазкур банд биринчи қисми а) кичик бандининг еттинчи, саккизинчи ҳамда б) кичик бандининг олтинчи, еттинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар, яъни рўйхатдан ўтказувчи органнинг муассисларга (иштирокчиларга) корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида ёзма таклиф юборганлигини тасдиқловчи далиллар ва муассисларнинг (иштирокчиларнинг) корхонани ихтиёрий тугатишни амалга оширишни рад этганлиги (мавжуд бўлганда) ёхуд муассисларни (иштирокчиларни) аниқлаш мумкин бўлмаганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилинмаса, ариза ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига мувофиқ қайтарилади, агар ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, ариза ИПК 107-моддасининг 5-бандига мувофиқ кўрмасдан қолдирилади.
(7-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Мазкур банднинг биринчи қисми а) кичик бандининг иккинчи — олтинчи ҳамда б) кичик бандининг иккинчи — бешинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинмаса, ариза ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ қайтарилади.
(7-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
8. Низомнинг 3.1-бандига мувофиқ, рўйхатдан ўтказувчи орган молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатларда ўз устав фондини шакллантирмаган корхона фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида солиқ органининг тақдимномасини ёки махсус комиссиянинг хулосасини олган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда муассисларга (иштирокчиларга) асосларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда корхонани ихтиёрий тугатишни таклиф этади.
Агар корхона икки ҳафта муддатда (акциядорлик жамияти — бир ой муддатда) ихтиёрий тугатишга киришмаган ёхуд корхона муассислари (иштирокчилар) ихтиёрий тугатишни амалга оширишни рад этган, шунингдек кўрсатиб ўтилган шахсларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган бир ҳафта муддатда иқтисодий судга корхонани тугатиш тўғрисидаги аризани белгиланган тартибда юборади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Низомнинг 5.2-бандига кўра, агар муассислари (иштирокчилари) бедарак бўлган корхонани тугатиш жараёнининг бошланиши тўғрисида матбуотда эълон берилган кундан бошлаб уч ойдан сўнг муассислар (иштирокчилар) келмаса ёки топилмаса, рўйхатдан ўтказувчи орган бир ҳафта муддатда корхонани тугатиш тўғрисида иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилади.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Ушбу банднинг учинчи хатбошисида белгиланган тартибга риоя қилинмаганда, ариза ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига мувофиқ қайтарилади, агар ушбу ҳолат ишни кўриш жараёнида аниқланса, ариза ИПК 107-моддасининг 5-бандига мувофиқ кўрмасдан қолдирилади.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
9. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав фондларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тўғрисидаги ишлар иқтисодий судлар томонидан ИПКда назарда тутилган қоидалар асосида, корхоналарни тугатиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда кўрилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
10. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 330-моддасининг 4-бандига мувофиқ, қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантирмаган корхоналарни тугатишга доир ишлар бўйича аризачи ва жавобгар иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Иқтисодий судлар шуни инобатга олишлари лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 28 июндаги «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-2331-сонли Фармонининг 5-бандига мувофиқ мазкур тоифадаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар суд чиқимлари, шу жумладан почта харажатларини тўлашдан ҳам озод қилинган.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
11. Иқтисодий судларга тушунтирилсинки, ишни кўриш жараёнида корхона фаолияти тикланганлиги ҳолатининг аниқланиши аризадаги талабни қаноатлантиришни рад қилиш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда, агар аризачи корхона фаолиятини давом эттиришига эътирози йўқлигини билдириб, ИПКнинг 157-моддасига мувофиқ аризадаги талабдан воз кечиш ҳақида иқтисодий судга ариза тақдим қилса, воз кечиш қабул қилиниши ва иш юритиш ИПК 110-моддасининг 6-бандига мувофиқ тугатилиши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
12. Корхона олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхонаси эса — уч ой мобайнида) молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги сабабли уни тугатиш ҳақидаги ариза ушбу муддат ўтгунга қадар берилган бўлса, ундаги талабни қаноатлантириш рад этилади. Агар кўрсатилган муддат ўтгач ариза янгидан берилса, бундай ҳолда аризанинг асоси ўзгарган ҳисобланиб, у мазмунан кўрилиши лозим ва иш юритиш ИПК 110-моддасининг 2-бандига асосан тугатилиши мумкин эмас.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
13. Эътиборга олиш лозимки, иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар муассислар (иштирокчилар) томонидан корхонани ихтиёрий тугатиш ҳақида қарор қабул қилиниб, корхона ягона давлат реестридан чиқарилмаган бўлса, аризадаги талаб рад қилиниши, агар ягона давлат реестридан чиқарилган бўлса, иш юритиш ИПК 110-моддасининг 4-бандига асосан тугатилиши керак.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
14. Низомнинг 3.2-бандига мувофиқ корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган иқтисодий суд бу ҳақда корхонани давлат рўйхатидан ўтказган органга, махсус комиссияга, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи давлат ваколатли органига (агар корхона акциядорлик жамияти бўлса) ёзма равишда хабар бериши шарт.
Иқтисодий судлар шуни назарда тутишлари керакки, ушбу органларга ҳал қилув қарори нусхаларининг топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилганлиги ёки тилхат олиб топширилганлиги, уларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса, ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилганлиги уларнинг ёзма равишда хабардор қилинганлигини билдиради.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
15. Низом 3.1-бандининг учинчи хатбошисига мувофиқ иқтисодий суд томонидан корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, тугатиш жараёни унинг топшириғига кўра, махсус комиссия томонидан амалга оширилади.
Судларга тушунтирилсинки, иқтисодий суднинг корхонани тугатиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори, қарорининг ижроси юзасидан ижро варақаси берилмайди.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
16. ФК 55-моддасининг ўн биринчи қисмига, Низом 3.12-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ, корхонанинг тугатилиши ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиб қўйилганидан сўнг корхонани тугатиш тамомланган, фаолияти эса тугаган ҳисобланади.
17. Агар иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори билан тугатилган корхона ягона давлат реестридан чиқарилган бўлса, суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган шикоят (протест)ни қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ рад этилади, агар шикоят (протест) иш юритишга қабул қилинган бўлса, у бўйича иш юритиш ИПК 110-моддасининг 4-бандига мувофиқ тугатилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
18. Агар корхона тугатилган ва ягона давлат реестридан чиқарилган бўлса, ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган деб ҳисоблаган шахслар (шу жумладан кредиторлар), рўйхатдан ўтказувчи органнинг корхонани ягона давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги қарори устидан юқори турувчи органга шикоят бериши ёки мазкур қарорни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида тегишли судга даъво аризаси бериши мумкин.
19. Иқтисодий судларнинг эътибори молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав фондларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тўғрисидаги ишларни кўришда тижорат банклари, давлат солиқ хизмати органлари, рўйхатдан ўтказувчи органлар, махсус комиссиялар томонидан тугатиладиган корхоналарни аниқлаш ва ҳисобга олиш тартиби ҳамда муддатларига риоя этилганлигини текшириш, қонун ҳужжатларининг талаблари бузилган ҳар бир ҳолат бўйича айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш масаласини қўйиш, ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқарган сабаблар ва шароитларни пухта ўрганиш, хусусий ажримлар чиқариш йўли билан уларни бартараф этиш чораларини кўриш лозимлигига қаратилсин.