Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Қарори
БАНКРОТ КОРХОНАЛАРНИНГ АРЗОНБАҲО, ТЕЗ ИШДАН ЧИҚАДИГАН МОЛ-МУЛКИНИ, ХОМ АШЁ ВА ТАЙЁР МАҲСУЛОТ ҚОЛДИҚЛАРИНИ СОТИШ БЎЙИЧА НИЗОМГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 29 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 842-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 13 декабрдаги 01/24-26/44-сонли «Банкрот корхоналарнинг жиҳозлари ва хўжалик буюмлари ҳамда хом ашё ва тайёр маҳсулот қолдиқларини сотиш бўйича низом, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 842-2, 16.12.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 2 мартдаги ПҚ-1293-сон «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 9-сон, 67-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 182-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар қўмитаси томонидан 1999 йил 12 октябрда 5 сон билан тасдиқланган Банкрот корхоналарнинг арзонбаҳо, тез ишдан чиқадиган мол-мулкини, хом ашё ва тайёр маҳсулот қолдиқларини сотиш бўйича низомга (рўйхат рақами 842, 1999 йил 26 ноябрь) иловага* мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис в.б. У. ТУРДИЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 15 декабрь,
11-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 52-сон, 571-модда)