LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 8-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3293, 31.03.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сонли «Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 301-модда) мувофиқ Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қарор қиладилар:
1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг 2004 йил 12 мартдаги 107, 29/9-120-сонли қарори (рўйхат рақами 1341, 2004 йил 22 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 16-сон, 194-модда) билан тасдиқланган Энергетик корхоналар учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.