Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази қарор қиладилар:
1. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасалари ўқувчиларининг билимини баҳолаш учун тест саволларини тузиш ва тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2011 йил 29 июлдаги 7, 316, 89-01-2090-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 августдаги ПҚ-1392-сон «Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати идоралари фаолиятини такомиллаштириш ва масъулиятини ошириш чоралари ҳақида»ги қарорига мувофиқ автомототранспорт ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасалари (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб юритилади) фаолиятининг самарадорлигини ошириш, тест саволларини тузиш ва тест синовларини ўтказиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи давлат таълим муассасалари, шунингдек Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси, «Transkasb» уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Автомотоҳаваскорлар кўнгилли жамиятига татбиқ этилади.
(муқаддиманинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2013 йил 9 декабрдаги 39, 55/ҚҚ, 33/ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 2271-1, 23.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 697-модда)
1. Таълим муассасалари ушбу Низом асосида ишлаб чиқилган тест саволлари билан ўқувчиларнинг билимларини баҳолайди.
2. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш муддатлари тасдиқланган режалар ва ўқув дастурларига мувофиқ белгиланади.
3. Тест саволлари уларни тузишга қўйилган талабларга қатъий риоя этилган ҳолда тузилиши, уларнинг жавоблари мазмунан бир-бирига яқин бўлиши, альтернатив жавоблардаги жумлалар сони ва ҳажми бир-биридан кескин фарқ қилмаслиги ва мураккаблик даражалари бўйича учта тоифага (мураккаб, ўртача ва оддий) бўлиниши лозим.
5. Тест саволлари сони фанга ажратилган ҳар бир мавзу учун учтадан бештагача тузилиши ҳамда ҳар бир саволдаги альтернатив жавоблар сони иккитадан бештагача ва улар А, В, С, D, Е кўринишида берилиши шарт.
жорий назорат — ўқувчиларнинг билимлари, кўникма ва малакалари мунтазам назорат қилиниши муносабати билан ўтказилади;
оралиқ назорат — фаннинг маълум бир қисми, бўлими якунлангандан сўнг ўқувчиларнинг билимлари, кўникма ва малакаларини баҳолаш учун амалга оширилади;
8. Жорий, оралиқ ва якуний назоратлар тестлар, оғзаки сўровлар, ёзма ишлар ва шу каби сўров шакллари орқали амалга оширилади.
10. Жорий ва оралиқ назоратларнинг тест натижалари Машғулотларни ҳисобга олиш журналида баҳо қўйиш йўли билан қайд этилади.
13. 55 фоиздан кам балл тўплаган ўқувчи якуний тест синовлари (ички имтиҳон)ни топширмаган ҳисобланади ва камида 5 кундан сўнг қайта тест синовига қўйилади.
14. Жорий ва оралиқ назоратлар таълим муассасасида машғулотларни олиб бораётган ўқитувчилар томонидан амалга оширилади.
15. Якуний назорат таълим муассасаси раҳбарияти томонидан тасдиқланган таркибдаги тест синовларини ўтказиш комиссияси (кейинги ўринларда комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилади.
16. Комиссия таълим муассасаларида тест синовларини юқори савияда ва сифатли ташкил этиш мақсадида тузилади.
18. Комиссия тест жараёнига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш вақтида қуйидаги ишларни амалга оширади:
тест жараёни бошлангунга қадар тест ўтказиладиган аудиториялар ва улардаги ўринлар сонини аниқлайди. Бунда, ҳар бир аудиторияда ўтириш ўринлари 25 нафар ўқувчига мўлжалланган бўлиши лозим;
ўқувчиларга тест жараёни, баҳолаш мезонлари ва бошқа тегишли зарурий ахборот (тушунтириш)ларни беради;
мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган Ўқувчиларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатининг тегишли қисмини тўлдиради.
19. Ўқув гуруҳи ўқитувчиси ва амалий машғулот инструктори тест синовларини ўтказишда бевосита қатнашадилар.
20. Тест синови ўтказиладиган хонада синовнинг белгиланган талабларга қатъий риоя этилган ҳолда холис ва адолатли ўтказилишини таъминлаш, пакетлар, саволлар китоби ва жавоблар варағи қутисидаги шаклларни тўғри тўлдириш, далолатномаларни тўғри расмийлаштириш бўйича масъулият шахсан ўқув гуруҳи ўқитувчиси ва амалий машғулот инструкторининг зиммасига юклатилади.
21. Ўтказилган тест синовлари натижалари бўйича ўқувчиларнинг аризаларини кўриб чиқиш мақсадида аризаларни кўриб чиқиш комиссияси ташкил этилади.
22. Аризаларни кўриб чиқиш комиссияси таркибига масъул ходимлар ва фанлар бўйича экспертлар киритилади ва унинг таркиби таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланади.
23. Ўқувчилар томонидан фанлар бўйича тест саволларига эътироз билдириб ёзилган аризалар тест жавоблари эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун давомида аризаларни кўриб чиқиш комиссияси томонидан кўриб чиқилиши шарт.
24. Ариза ўқувчи иштирокида кўриб чиқилади. Бунда ўқувчи ўзининг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати билан иштирок этади.
25. Аризани кўриб чиқиш жараёнида ўқувчига унинг жавоблар варағи кўрсатилади ва унга тест синовида у томонидан тўлдирилган жавоблар рўйхати билан биргаликда тестда тушган саволлар китобининг варианти нусхаси жойида ўрганиш учун берилади.
Аризаларни кўриб чиқиш натижаси бўйича баённома тузилади ва аризаларни кўриб чиқиш комиссияси аъзолари ҳамда мурожаат этган ўқувчи томонидан имзоланади.
26. Тест синовларини топширган ўқувчи таълим муассасасининг ички синовларидан ўтган ҳайдовчиликка номзод деб ҳисобланади ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматларининг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлимлари ёки туманлараро рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмаларида имтиҳон топширишга қўйилади.
27. Ўқувчи аризаларни кўриб чиқиш комиссиясининг хулосасидан норози бўлган тақдирда ваколатли давлат органларига ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасалари ўқувчиларининг билимини баҳолаш учун тест саволларини тузиш ва тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тест синовларида ахборот манбаи сифатида хизмат қилиши мумкин бўлган қонунчилик ҳужжатларидан, адабиётлардан, ҳар қандай турдаги техника воситалари ёки бошқа ҳужжатлар ва воситалардан фойдаланиш тақиқланади.
(1-илованинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ўқувчи тест синовларини таълим муассасасида ўқитиладиган тилда ва ёзувда (кирилл, лотин) топшириши мумкин.
Саволлар варағининг тест саволларида типографик хато ёки бошқа сабабларга кўра тўла нашр қилинмаган ўринлари бўлса, зудлик билан гуруҳ ўқитувчисига хабар беради ва нуқсонсиз тест саволлари варағини олади. Жавоблар варағининг тегишли жойига ўз фамилияси, исми ва отасининг исмини ёзиб, имзо қўяди.
Ўқувчи ўзи ҳақидаги маълумотларни жавоблар варағининг тегишли қисмига титул варағидан кўчириб ёзади ва имзо қўяди.
Ҳар бир тест саволига фақат битта жавоб белгиланади. Агар битта саволга икки ёки ундан кўп жавоб белгиланса, ушбу саволга балл берилмайди.
Жавоблар варағида нотўғри белгиланган, жавоблар варағини алмаштирган, фан блоклари ўрнини алмаштириб белгилаган, жавоблар варағининг тегишли блокларида фамилияси, исми ва отасининг исми, тест варианти рақамини ёзмаган ҳамда имзо қўймаган ўқувчиларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.
Тест синовини белгиланган муддатдан олдин тугатган ўқувчи саволлар варианти ва жавоблар варағини гуруҳ ўқитувчисига топширади ва тест ўтказилаётган хонадан чиқиб кетади.
Тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг, аудитория раҳбари тест синови тугаганлигини расман эълон қилади. Ўқувчиларнинг барча тест материаллари — саволлар вариантлари, жавоблар варағлари гуруҳ ўқитувчиси ва амалий машғулот инструктори томонидан йиғиб олинади.
Тест материалларини топширишга рози бўлмаган ўқувчи учун белгиланган тартибда далолатнома тузилади ва унинг жавоблар варағи ўқилмайди.
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасалари ўқувчиларининг билимини баҳолаш учун тест саволларини тузиш ва тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўқувчиларнинг гуруҳлар бўйича | ||||
Таълим муассасаси _________________________________ | ||||
Таълим тили _______ Гуруҳ _______ Сана_________ | ||||
Т/р | Ўқувчининг фамилияси, исми, отасининг исми | Жавоблар варағи рақами | Вариант рақами | Имзо |
Комиссия раиси ________________________________ |
| |||
(Ф.И.О) | (имзо) | |||
Комиссия раиси ________________________________ | _____________ | |||
(Ф.И.О) | (имзо) | |||
Комиссия раиси ________________________________ | _____________ | |||
(Ф.И.О) | (имзо) |