Ҳужжат кучини йўқотган 25.03.2021 14.09.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2264
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг буйруғи, 14.09.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2264
Кучга кириш санаси
24.09.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 25.03.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОНСУЛЛИК ЙИҒИМЛАРИ ТАРИФИНИ АҚШ ДОЛЛАРИ КУРСИГА НИСБАТАН ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 14 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2264]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг 2021 йил 25 февралдаги 63-сонли ««Консуллик йиғимлари тарифини АҚШ доллари курсига нисбатан қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2264-1, 25.03.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 124-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сонли «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1994 й., 3-сон, 16-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик йиғимлари тарифини АҚШ доллари курсига нисбатан қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган вақтдан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Э. ҒАНИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 9 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
989-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг 2011 йил 9 августдаги 989-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик йиғимлари тарифини АҚШ доллари курсига нисбатан қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 124-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сонли «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1994 й., 3-сон, 16-модда) қарорига мувофиқ АҚШ долларида белгиланган консуллик йиғимларини бошқа эркин алмаштириладиган валютага ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари учун улар жойлашган мамлакатининг миллий валютасига нисбатан тарифини қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом мақсадида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консуллик йиғимлари тарифи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сонли «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида»ги қарорининг 3-иловасига мувофиқ ўрнатилган консуллик йиғимлари тарифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дипломатик ваколатхоналар — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасининг консуллик йиғимлари тарифига мувофиқ консуллик йиғимлари қуйидаги валюталарда тўланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) АҚШ долларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бошқа эркин алмаштириладиган валютада;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ёки ўзаро тенглик принципларига риоя қилиш асосида ваколатхоналар жойлашган давлатларнинг миллий валютасида (миллий валюта эркин алмаштириладиган валюта бўлмаган жойларда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Дипломатик ваколатхона раҳбари томонидан консуллик йиғимлари тарифи учун тўланадиган валюта тўғрисида буйруқ чиқарилади. Консуллик йиғимлари тарифини валютада тўловини қайта ҳисоблаш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда дипломатик ваколатхона раҳбари томонидан консуллик йиғимларининг қайта ҳисобланган ҳисоб-китоб курси ўрнатилади. Қайта ҳисобланган ҳисоб-китоб курси миқдорини белгилашда қуйидаги омиллар таъминланиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа мамлакатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган консуллик йиғимлари миқдори бўйича ўзаро тенглик принципига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий валюта курсининг АҚШ долларига нисбатан ўзгариши натижасида консуллик йиғимларидан олинадиган даромадлар камайишининг олдини олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик йиғимлари тарифининг қайта ҳисобланган курси дипломатик ваколатхона раҳбари томонидан, одатда, ҳар чоракда буйруқ билан тасдиқланади. Зарурият туғилганда қайта ҳисобланган ҳисоб-китоб курси чорак мобайнида ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Консуллик йиғимлари тарифининг қайта ҳисобланган курси консуллик йиғимларининг тушуми ва харажатлари билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобидан ўтказиш мақсадида қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Консуллик йиғимлари тарифини дипломатик ваколатхоналар жойлашган мамлакатларнинг миллий валюталарига нисбатан қайта ҳисоблашда ҳисоб-китоб курсининг тўғри қўлланиши учун жавобгарлик дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари ва бухгалтерлари зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 8 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 385-модда)