LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 24 майдаги ПҚ-1536-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармони билан тасдиқланган Республика давлат бошқаруви органлари рўйхатининг III бўлими 6-бандидаги «Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги ПФ-5069-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўкотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 447-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сонли қарори билан тасдиқланган ўрта муддатли истиқболда инновацион маҳсулотлар ва технологияларни ривожлантириш бўйича тадбирлар комплексининг 4-бандидаги «масъул ижрочилар» графасида «Патент идораси» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.