Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
16 ЁШГАЧА БОЛАЛАРИ БЎЛГАН ОИЛАЛАРГА НАФАҚАЛАР ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ БЎЙИЧА УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАРГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 24 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 740-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2013 йил 15 майдаги 39-К, 45-сонли «Вояга етмаган болалари бўлган оилаларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби бўйича услубий кўрсатмаларни ҳамда уларга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 740-2, 29.05.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 10 декабрдаги ПФ-1657-сон «Болали оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 1-сон, 7-модда) ва 2002 йил 25 январдаги ПФ-3017-сон «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 32-модда) фармонлари, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда) ва 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 563-модда) қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1999 йил 26 майда ҳамда Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 28 майда тасдиқланган «16 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби бўйича услубий кўрсатмалар»га (рўйхат рақами 740, 1999 йил 4 июнь) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 13 июль,
40-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 13 июль,
41-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 356-модда)