Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
«ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 10 ЙИЛЛИГИ» ЭСДАЛИК НИШОНИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мамлакатимизнинг халқаро обрўси ва нуфузини ошириш, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий салоҳиятини, мудофаа қудратини юксалтириш, сарҳадларимизнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва тотувликни қарор топтириш, жамоат тартибини ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, ислоҳотларни амалга ошириш, ёш авлодни миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялаш борасида фидокорлик намуналарини кўрсатаётган ватандошларимизнинг меҳнатларини муносиб тақдирлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 10 йиллиги муносабати билан:
1. «Ўзбекистон мустақиллигининг 10 йиллиги» эсдалик нишони таъсис этилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 18 июль,
ПФ-2899-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2001 йил 18 июлдаги ПФ-2899-сонли Фармонига
1-ИЛОВА
2001 йил 18 июлдаги ПФ-2899-сонли Фармонига
1-ИЛОВА
«ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 10 ЙИЛЛИГИ» ЭСДАЛИК НИШОНИ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ
1. «Ўзбекистон мустақиллигининг 10 йиллиги» эсдалик нишони билан мамлакатимизнинг халқаро обрўси ва нуфузини ошириш, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий салоҳиятини, мудофаа қудратини юксалтириш, сарҳадларимизнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва тотувликни қарор топтириш, жамоат тартибини ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, ислоҳотларни амалга ошириш, ёш авлодни миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялаш борасида фидокорлик намуналарини кўрсатаётган зиёлилар, фан ва маданият намоёндалари, ишчи ва хизматчилар, жамоа хўжаликлари аъзолари, тадбиркорлар, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва бошқалар тақдирланадилар.
2. Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар «Ўзбекистон мустақиллигининг 10 йиллиги» эсдалик нишони билан ушбу Низомнинг биринчи бандида кўрсатилган хизматлари учун тақдирланиши мумкин.
3. «Ўзбекистон мустақиллигининг 10 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан вазирликлар, идоралар ва жамоат бирлашмаларининг республика органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимлари томонидан амалга оширилади.
4. «Ўзбекистон мустақиллигининг 10 йиллиги» эсдалик нишони ва тақдирлаш тўғрисидаги ҳужжат тақдирланганларга тантанали вазиятда вазирликлар, идоралар ва жамоат бирлашмаларининг республика органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, Тошкент шаҳри, вилоятлар, туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан топширилади.
5. «Ўзбекистон мустақиллигининг 10 йиллиги» эсдалик нишони қўкракнинг чап томонига давлат мукофотларидан кейин тақилади.
«ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 10 ЙИЛЛИГИ» ЭСДАЛИК НИШОНИ
ТАВСИФИ
«Ўзбекистон мустақиллигининг 10 йиллиги» эсдалик нишони 0,25 микрон қалинликдаги олтин билан қопланган мис қотишмасидан тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклига эга бўлади.
Эсдалик нишонининг кумуш ранг билан ҳошияланган олд томонида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «ОҚ САРОЙ» қароргоҳи биноси фонида Амир Темур ҳайкали тасвирланган.
Эсдалик нишони юқори қисмига доира бўйлаб «OʼZBEKISТОN MUSTAQILLIGINING 10 YILLIGI» сўзлари ёзилган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби ва «2001» ёзуви тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқдир.
Эсдалик нишони ҳалқача ва илгакча ёрдамида, кўк рангдаги муҳаяр лента билан ўралган колодка билан туташтирилади.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 7-8-сон, 134-модда)