ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
МАЖБУРИЙ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ТОВАРЛАР (МАҲСУЛОТЛАР)НИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ОЛИБ КИРИШ ВА УНИНГ ҲУДУДИДАН ОЛИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 28 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 901-4]
Мазкур қарор Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 1 июндаги П-3,01-02/16-45-сонли «Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган товарлар (маҳсулотлар)ни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 901-5, 01.07.2016 й.) асосан 2016 йил 5 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сонли «Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 18-сон, 178-модда) асосида Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қиладилар:
1. «Ўздавстандарт» томонидан 1999 йил 10 декабрда 06/972-сон ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 2000 йил 21 январда 02/16-09-сон билан тасдиқланган (рўйхат рақами 901, 2000 йил 26 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 4-сон) Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган товарлар (маҳсулотлар)ни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага* мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур ўзгартишлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори А. АБДУВАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 28 июнь,
П-1-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 28 июнь,
01-02/16-10-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 30-сон, 320-модда)