11.07.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2243
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 11.07.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2243
Кучга кириш санаси
21.07.2011
«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 мартдаги ПФ-3864-сон «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 12-сон, 105-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда) ва 2011 йил 30 майдаги ПҚ-1542–сон «2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23 сон, 229-модда) қарорлари, шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга уйда ижтимоий ёрдам кўрсатишга доир амалга оширилаётган ишларнинг сифатини ошириш ва такомиллаштириш мақсадида буюраман:
Мазкур Низом «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 мартдаги ПФ-3864-сон «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 12-сон, 105-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда) ва 2011 йил 30 майдаги ПҚ-1542–сон «2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23 сон, 229-модда) мувофиқ ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга уйда ижтимоий ёрдам кўрсатишни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ёлғиз фуқароларнинг шахсий рўйхатлари туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари иштирокида аниқланиб рўйхатга олинади ва туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
21. Смета харажатларида ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизмати фаолиятини амалга ошириш учун иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, мазкур Низомнинг 17-бандида кўрсатилган канцелярия жиҳозлари ва бошқа инвентарларга бўлган иш берувчиларнинг ажратмалари ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар учун қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда энг зарур молларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар кўзда тутилади.