Ҳужжат кучини йўқотган 01.10.2017 28.06.2011 йилдаги ПҚ-1560-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.10.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОВАРЛАР ИМПОРТИНИ БОЖХОНА-ТАРИФ ЖИҲАТДАН БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3303-сонли «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига истеъмол товарларининг айрим турларини олиб киришни янада оптималлаштириш ва халқаро амалиётда умумэътироф этилган божхона божларини ҳисоблаш усулларини жорий қилиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2011 йилнинг 1 августидан бошлаб товарларнинг айрим турларига импорт божи ставкалари иловага* мувофиқ ўрнатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, 2011 йилнинг 1 июлига қадар «вақтинчалик сақлаш» божхона режимида жойлаштирилган товарларни 2011 йилнинг 1 октябригача эркин муомалага чиқаришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 5 августдаги ПҚ-1169-сонли қарори билан тасдиқланган ставкалар қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилнинг 1 октябридан бошлаб «вақтинчалик сақлаш» режимидан эркин муомалага чиқариладиган мазкур товарларга ушбу қарор билан тасдиқланган импорт божхона божлари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси олиб кирилаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви бўйича ўрнатилган тартибга қатъий риоя этилишини таъминласин, уларнинг қонунга хилоф равишда олиб кирилишига йўл қўйилмаслиги ва божхона тўловлари тўғри ҳисобланиши устидан таъсирчан назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари ва идоралари билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 28 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1560-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 26-сон, 264-модда; 2012 й., 38-сон, 434-модда)