Ҳужжат кучини йўқотган 25.09.2017 13.06.2011 йилдаги 172-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 25.09.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 740-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 20 майдаги ПҚ-1533-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Буюртмачи функцияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларининг ўқув-лаборатория корпуслари, спорт заллари ва талабалар турар жойларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича — ушбу мақсадлар учун ташкил этиладиган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизматига, шунингдек тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларининг ўқув-лаборатория корпуслари, спорт заллари ва талабалар турар жойларини, шу жумладан биргаликда фойдаланиладиган олий таълим муассасалариаро илмий-лаборатория комплексларини жиҳозлаш бўйича — Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларга юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган тегишли вазирликлар ва идоралар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда ҳар йили 1 октябргача навбатдаги йил учун назарда тутилган олий таълим муассасаларининг ўқув-лаборатория корпуслари, спорт заллари ва талабалар турар жойларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ҳамда тендер (танлов) савдолари ўтказилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 1 декабргача олий таълим муассасаларининг ўқув-лаборатория корпуслари, спорт заллари ва талабалар турар жойларини ҳамда биргаликда фойдаланиладиган олий таълим муассасалариаро илмий-лаборатория комплексларини жиҳозлаш учун замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари ва илмий жиҳозлар, ахборот-коммуникация техникаси, мебель ва спорт анжомлари харид қилиш юзасидан тендер (танлов) савдоларини амалга ошириладиган қурилиш ва таъмирлаш ишлари муддатлари билан боғлиқ ҳолда ўтказсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда ишларнинг лойиҳалаштириш билан айнан бир вақтда амалга оширилишига йўл қўйиб бўлмаслигига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, шартнома мажбуриятларининг бажарилиши, лойиҳалаш, қуриш ва таъмирлаш ишлари сифати мониторинги натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тегишли вазирликлар ва идораларни жалб этган ҳолда олий таълим муассасаларининг қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларини шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига қатъиян мувофиқ ҳолда қабул қилишни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Арипов ва Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 13 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
172-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 июндаги 172-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, шунингдек Жамғарма маблағларини бошқариш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги ПҚ-1533-сон қарори билан тасдиқланган 2011 — 2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизациялаш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш Дастурини амалга ошириш учун ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий технология ускуналари билан жиҳозлаш учун жалб этиладиган халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро донорлар грантлари, васийлар ва мамлакатимиздаги ҳомийлар маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан тушадиган даромадлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар Жамғармага ҳар ойда, олий таълим муассасаларининг ўқув-лаборатория корпуслари, спорт заллари ва талабалар турар жойларини, шу жумладан биргаликда фойдаланиладиган олий таълим муассасалариаро илмий-лаборатория комплексларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш учун маблағларга бўлган эҳтиёжга қараб ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Халқаро молия ташкилотлари ҳамда донорларнинг грантлари ва имтиёзли кредитлари, ҳомийларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентлари маблағлари Жамғарманинг ғазначилик ҳисоб рақамларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тушади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Бош бошқармаси ҳисоб-китоб касса марказида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан очиладиган ғазначилик ҳисоб рақамларида жамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 2011 — 2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизациялаш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш Дастурини амалга ошириш доирасида Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларининг ўқув-лаборатория корпуслари, спорт заллари ва талабалар турар жойларини ҳамда бошқа инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларининг ўқув-лаборатория корпуслари, спорт заллари ва талабалар турар жойларини ҳамда биргаликда фойдаланиладиган олий таълим муассасалариаро илмий-лаборатория комплексларини мебеллар, замонавий ўқув-лаборатория ва илмий ускуналар, ахборот-коммуникация техникаси ва спорт анжомлари билан жиҳозлашни (кейинги ўринларда жиҳозлаш деб аталади) молиялаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Жамғарма маблағларини бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Жамғарма маблағларини бошқариш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Инвестициялар бошқармасининг Жамғарма маблағларини бошқариш бўлими томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Инвестициялар бошқармасининг Жамғарма маблағларини бошқариш бўлими:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 — 2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизациялаш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш Дастурини амалга ошириш бўйича Махсус комиссияга (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб аталади) тақдим этиш учун Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини ҳамда чораклар ва ойлар бўйича тақсимлаган ҳолда унинг бир йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссияга, молиялаштириш манбалари билан боғлаган ҳолда, асосий йўналишлар (қуриш, реконструкция қилиш мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш) бўйича Жамғарма маблағларидан фойдаланишга доир таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг аниқ манзилли рўйхатлари бажарилишини таҳлил қилади ва унинг мониторингини олиб боради ҳамда тегишли материалларни Махсус комиссияга киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурият бўлганда, жойларга борган ҳолда, олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг ҳар йилги дастурларини шакллантиришда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ойлар бўйича рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги раҳбариятига тасдиқлаш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун назарда тутилган маблағлари ҳисоби юритилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ушбу Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури ва Давлат бюджети лойиҳаларини тайёрлаш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда ҳар йили келгуси йил учун — Давлат бюджетидан ва бошқа манбалардан, шу жумладан халқаро ташкилотларнинг грантлари ва кредитлари, ҳомийлар ва мамлакатимиз хайр-саховат қилувчилари маблағлари жалб этилишидан тушумлар прогнозларини тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 1 июлгача Молия вазирлигига келгуси йил учун Жамғарманинг барча йўналишлар бўйича харажатлари прогнозини ҳамда олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг аниқ манзилли рўйхатлари лойиҳаларини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамғармага тушадиган прогнозлаштириладиган маблағлар доирасида, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда келгуси йил учун олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг аниқ манзилли рўйхатларининг узил-кесил параметрларини шакллантиради ва 1 августгача уни Махсус комиссияга кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг йиллик параметрлари тасдиқлангандан кейин Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамғарма маблағларини олувчиларга (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларга) келгуси йил учун уларга белгиланган харажатлар ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни 5 кун мобайнида етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Жамғарма маблағларини сарфлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан очиладиган Молия вазирлигининг Ғазначилиги шахсий ҳисоб рақамлари орқали Жамғарманинг ғазначилик ҳисоб рақамидан сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган тегишли харажатлар сметалари асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасалари объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича тендер (танлов) савдолари натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати, шунингдек тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасалари объектларини жиҳозлаш бўйича — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган танлов савдолари асосида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича шартномаларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказади ҳамда улар бўйича қатъиян харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида ва олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича қурилишларнинг тасдиқланган аниқ манзилли рўйхатларига мувофиқ харажатларни тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича харажатларни тўлаш олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг аниқ манзилли рўйхатлари бўйича белгиланган лимитлар доирасида ҳамда тендер (танлов) савдолари натижалари ҳисобга олинган ҳолда тузилган шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизматининг, шунингдек тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларнинг тўлов топшириқномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан амалга оширилади. Шартномаларда қуйидагилар назарда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг дастлабки икки ойи мобайнида қуришнинг прогнозлаштирилаётган йили учун тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича аниқланган ишлар қийматининг 30 фоизигача миқдорида аванс тўловларини тенг улушларда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган авансни пропорционал равишда ушлаб қолишни ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида ҳар ойда жорий молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган 5 фоизни пудратчига шартномада қайд этилган кафолат муддати тамом бўлгандан кейин тўлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Олий таълим муассасаларини жиҳозлаш бўйича харажатларни тўлаш назарда тутилган маблағлар доирасида ва Молия вазирлигининг Ғазначилигида рўйхатдан ўтказилган тузилган шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларнинг тўлов топшириқномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан амалга оширилади. Шартномаларда қуйидагилар назарда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома умумий суммасининг 30 фоизи миқдорида аванс тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган аванс тўловларини ушлаб қолган ҳолда, етказиб беришнинг амалдаги ҳажмидан келиб чиқиб, ҳар ойда жорий молиялаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Маблағларни (шу жумладан товарларни етказиб берувчилар, ишларни бажарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун жарима санкцияларини қўллашдан олинган маблағларни) харажатлар сметасисиз, шунингдек Жамғарма харажатлари прогнозида назарда тутилмаган тадбирларга сарфлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг аниқ манзилли рўйхатларида назарда тутилган тўлиқ молиялаштирилмаган маблағлар жорий молиявий йил якунлари бўйича, Жамғарма даромадлари ва харажатлари мувозанатлилигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда навбатдаги молиявий йилда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Жамғарма ҳисоб рақамларидан маблағларни ушбу Низомда назарда тутилмаган мақсадлар учун ўтказиш ва вақтинча олиб қўйиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш ҳисобини юритиш, ҳисобот бериш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Жамғарма маблағлари тушуми ва сарфи бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек ҳисобот тузиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган шакл бўйича олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, шунингдек жиҳозлаш учун ажратилган Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларнинг олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар ва тўланган маблағлар, амалда етказиб берилган мебеллар, ўқув-лаборатория ва илмий асбоб-ускуналар, ахборот-коммуникация техникаси ва спорт анжомлари, шу жумладан тўланган маблағлар, шунингдек уларнинг бошланғич ҳужжатларга (счёт-фактураларга) ва амалда бажарилган ишларга (хизматларга) мувофиқлиги тўғрисида тақдим этилган ҳисобот маълумотлари асосида Жамғарма маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши юзасидан доимий мониторинг олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Жамғарма маблағларидан тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ қатъиян мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан жавобгарлик Жамғарма маблағларини олувчиларга — Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар раҳбарларига юкланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 24-сон, 248-модда)